Туркиянинг Анталия шаҳри яқинидаги икки минг йиллик қадимий Рим амфитеатри — Аспендос яна санъат ихлосмандлари диққат марказида бўлди.

32-Халқаро опера ва балет фестивали ўзининг бой дастури ва юқори бадиий савияси билан дунё миқёсида катта эътибор қозонди. Фестиваль илк бор 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, 1998 йилда халқаро мақомга эга бўлди ва 2003 йилда Европа фестиваллар ассоциациясига аъзо қилинди. 2004 йилда эса дунёнинг энг яхши 10 та опера фестивали орасида 5-ўринни олди.

Фестивалнинг асосий саҳнаси — эрамизнинг II асрида қурилган ва ўзининг мукаммал акустикаси билан машҳур Аспендос театри. Бу тарихий меъморий мажмуа ҳар бир спектаклга бетакрорлик бағишлайди.

Бу йилги фестиваль дастурида учта опера ва учта балет намойиш этилди. Фестиваль Пуччинининг машҳур “Турандот” операси билан очилди ва унда дунёга машҳур солистлар иштирок этди. Кейинги кунларда томошабинлар “Зорба”, “Лабединое озеро”, “Дон Кихот” каби балетлар ҳамда “Тоска” операсини тамоша қилиш имконига эга бўлди.

Энг катта диққат фестивалнинг ёпилиш кунига тўғри келди. Илк бор Марказий Осиёдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри тўлиқ труппаси билан иштирок этди ва Жузеппе Вердининг “Травиата” операси билан фестивални якунлади.

Режиссёр Константин Каминин саҳналаштирган спектаклда таниқли дирижёр Вячеслав Чернуҳо-Волич оркестрга раҳбарлик қилди. Машҳур солистлар Латифа Абиева, Рамиз Усмонов ва Раҳим Мирзакамалов каби ижрочилар томошабинлар томонидан катта олқишларга сазовор бўлди.

Бошқа давлатлардан асосан алоҳида машҳур солистлар таклиф этилса, Ўзбекистон театри тўлиқ жамоаси билан қатнашиши Марказий Осиё маданий ҳаёти учун тарихий воқеа бўлди.

Фестиваль давомида қадимий театрнинг 13 минг ўринли залида 8 мингга яқин томошабин спектакллардан баҳраманд бўлди. “Травиата”нинг Ўзбекистон жамоаси ижросидаги тақдимоти санъат ихлосмандлари қалбидан чуқур жой олди.

Шу тариқа, Ўзбекистон давлат академик катта театри нуфузли Аспендос фестивалида илк бор иштирок этиб, халқаро майдонда ўзбек санъатини муносиб намойиш этди ва маданиятимизнинг обрўсини мустаҳкамлади.

Н. Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон театри илк бор Аспендос халқаро опера ва балет фестивалида қатнашди