Сўнги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ривожланиб соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар бир йўналиши замон талаблари асосида такаомиллаштирилди. Янгидан-янги даволаш стандартлари йўлга қўйилиб, юқори технологик амалиётлар тизим шаффофлиги оширди. Аҳолига кўрсатилаётган сифатли ва малакали тиббий хизматлар ҳатто чет эл фуқароларини ҳам ўзига жалб қилди.

Хусусан, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 62 054 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Улар ўртасида энг кўп Тожикистон Республикаси ҳисобланиб, мазкур давлатда жорий йил давомида 44 209 нафар фуқаро келган.

Шунингдек, Қирғиз Республикасидан 10 427 нафар, Қозоғистондан 5 483, Россиядан 1 280, Афғонистондан 343, Туркманистондан 204, Туркиядан 31, АҚШдан 11, Хитойдан 10, Украинадан 9 нафар ҳамда бошқа давлатлардан 47 нафар фуқаролар юртимизга даволаниш мақсадида ташриф буюрган.

Гулноза Бобоева,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп тожикистонликлар келган