Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ютуққа эришди.

Аёллар ўртасида F41 тоифасида ўтказилган диск улоқтириш баҳсларида ҳамюртимиз Наврўза Ахматова 28,83 метр натижа қайд этиб, нафақат бронза медалига сазовор бўлди, балки Осиё рекордини ҳам янгилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг жаҳон чемпионатидаги умумий медаллари сони 3 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза, жами 9 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча аёллар ўртасида F46 тоифасида ядро улоқтириш беллашувларида Каромат Омонова 13,07 метр натижа қайд этиб, Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўза Ахматова Жаҳон чемпионатида Осиё рекордини янгилади