Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионлигига, икки карра олимпия ўйинлари ғолиблигига эришган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов профессионал бокснинг IBF йўналишининг ўта енгил вазнида 2-ўринга кўтарилиши учун муҳим жанги эълон қилинди.

Ҳамюртимиз 25-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мексикалик Рене Калисто билан баҳс олиб боради. Ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) ташкил этиладиган мазкур жанг Ҳасанбой учун IBF рейтингида 2-ўринга кўтарилиш учун элиминатор мақомида ўтади.

Айтиш лозим, 32 ёшли Дўсматов профессионал боксда 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғолаба қозонган бўлса, унинг рақиби Рене Калисто ҳисобида 23 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов айни пайтда ўта енгил вазнда IBF рейтингида 8, Калисто эса 7-поғонани банд этган.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматов мексикалик боксчи билан жанг ўтказади