Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 24-тури учрашувлари 3-5 октябрь кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Миллий чемпионатимизнинг илк кунида 2 та ўйин бўлиб ўтади.

Мазкур икки учрашувнинг илк баҳси Хоразмда бўлиб ўтади. Унда мезбонлар Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади. Маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бошланадиган ушбу ўйинни  Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида ўтказади. Унга қанотларда  Руслан Самандаров, Амал Султонов ёрдам беради.

Куннинг иккинчи баҳси Олмалиқда соат 19:15 да бошланади. Унда ОКМК ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро рақобатлашади.  Бу учашувда Шавкат Насибуллаев бош ҳакам сифатида ишлайди. Қанотларда эса  Амир Галеев, Данил Яценко фаолият олиб боради.  

Шунингдек, тур давомида, 4 октябрь куни, "Сурхон" — "Динамо",  "Бухоро" — "Пахтакор", "Бунёдкор" — "Насаф", 5 октябрда "Шўртан" — "Сўғдиёна", "Нефтчи" — "Андижон", "Қизилқум" — "Машъал" клублари ўртасидаги ўйинларга гувоҳи бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига қизғин паллага кирмоқда