Хабарингиз бор, келаси йили футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу чемпионатда фойдаланиладиган расмий тўп таништирилди.

“Трионда” деб ном олган ушбу тўп “Adidas” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. “Трионда” номи испан тилидан таржима қилинганда “уч тўлқин” деган маънони англатади. Бу ном биринчи бор уч давлат – Канада, Мексика ва АҚШ – биргаликда мусобақани мезбонлик қилаётганини рамзий тарзда намоён этади. Тўпнинг дизайни ва инновацион технологиялари мусобақанинг тарихий аҳамиятини ўзида мужассам этган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан берилган хабарга кўра, FIFA президенти Жанни Инфантино мазкур тўп ҳақида қуйидагича изоҳ берган:

“FIFA Жаҳон Чемпионати-2026 учун расмий тўп – бу чинкам санъат асари! Мен “Трионда“ тўпини тақдим этишдан хурсандман ва фахрланаман. “Adidas” яна бир бор рамзий ва технологик жиҳатдан мукаммал тўпни яратди – бу дизайн уч мезбон мамлакат – Канада, Мексика ва АҚШ – нинг бирдамлигини, иштиёқини ўзида ифода этади.

Бу гўзал тўпнинг дарвозани тўрига бориб тушишини интиқлик билан кутяпман. Футбол байрами тобора яқинлашмоқда – ва тўп энди ҳаракатда!”

“Трионда” тўпи ҳақида тўхталиб ўтадиган бўсла, нинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:

Ранглар уйғунлиги: Канада (қизил), Мексика (яшил) ва АҚШ (кўк) рангларидан илҳомланган.

Тўлқинли геометрик дизайн: Янги тўрт панелдан иборат шакл, тўлқин эффектларини акс эттирувчи чуқур чоклар орқали ҳаво ҳаракатида мукаммал барқарорликни таъминлайди.

Олтин безаклар: FIFA Жаҳон чемпионати кубогига ишора сифатида қўлланган.

Янги авлод технологиялари: Юпишқоқликни оширувчи юзаки иконлар – айниқса нам ҳавода ўйин учун қулайликни таъминлайди. 500 герц частотали ҳаракат датчиги ўрнатилган. Бу технология тўпнинг ҳаракатини аниқ қайд этиб, VAR тизимига реал вақтда маълумот юбориш имконини беради. Айниқса, ноаниқ вазиятлар, жумладан офсайд ҳолатларини аниқлашда катта ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатимиз Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор қатнашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Трионда” – 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий тўпига айланди