Озарбайжон давлати мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси айни дамга келиб 3 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 22 та бронза медалларини жамғарди.

МДҲ ўйинларининг бокс баҳсларида ўсмир қизлар иштирокидаги ярим финал  жангларида  5 нафар боксчимиз финалга йўл олган бўлса, 4 та қизларимиз бронза медалларига эга чиқди.  

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича эркаклар ўртасида яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу баҳсларда ўзбекистонлик қиличбоз Сардор Абдукаримбеков муносиб иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Волейбол бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон термасини 3-0 ҳисобида доғда қолдирди. Дарвоқе, бугун ушбу  жамоаларнинг қизлар ўртасидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз.

III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 3 октябрь кунги дастурда волейбол, бандминтон, бокс, камондан отиш, қиличбозлик, эркин ва аёллар кураши, каратэ спорт турларида ўз омадларини синаб кўрадилар.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларида 5 нафар боксчимиз финалга йўл олди