Инвестициялар иқтисодий ўсишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Инвестиция лойиҳаларининг давлатлараро ҳамкорлик асосида амалга оширилиши янада кенгроқ имкониятларни очиши билан бирга, молиявий, сиёсий, дипломатик ва маданий яқинликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Буни Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

ЎзА мухбири Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компанияси (AUIC) бош директори ўринбосари Сардор Ҳабибуллаев билан компания фаолияти, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг икки мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти хусусида суҳбатлашди.

— Компания ўз стратегиясини шакллантиришда қандай мезонларга таянади? 

— Барчамизга маълумки, азалдан қардош ва дўст бўлган ўзбек ва озар халқлари ўртасида жуда кўп ўхшашликлар бор. Хусусан, тилимиз, урф-одатларимиз муштараклиги ўзаро ҳамкорлик учун кўплаб янги имкониятларни очади. Компаниямиз ўз инвестиция дастури ва стратегиясини ана шу имкониятлардан фойдаланган ҳолда шакллантиради. Асосий миссиямиз – икки давлатнинг иқтисодий интеграциялашувини жадаллаштириш. Корхонага фақат сармоя киритиш эмас, балки уни янги даражага олиб чиқиш, корпоратив маданиятини шакллантириш ҳам асосий мақсадларимиздандир. Корхона танлашда ўзимизнинг ички мезонларимиз бор. Улардан бири минимал ички даромадлилик кўрсаткичи ҳисобланади ва у 12 фоиздан юқори бўлиши керак. Компаниямиз 1 миллиондан 25 миллион долларгача бўлган миқдорда сармоя киритиб, миноритар улушга эга бўлиш тарафдоридир. 

— Компания фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадлари нималардан иборат?

— Компаниямиз икки давлат раҳбарларининг ташаббуси билан 2023 йилнинг декабрида ташкил этилган. Бош қароргоҳимиз Тошкент шаҳрида жойлашган. Яқинда Бакуда ҳам ваколатхона очишни режалаштирганмиз. Бундан мақсад тадбиркорларга янада кўпроқ қулайликлар яратишдир. Бугунги кунда компаниямизнинг устав капитали 500 миллион долларни ташкил этади. Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш биз учун жозибали йўналишлар ҳисобланади. Бироқ, бу борада ўзимизнинг қатъий тамойилларимиз бор. Хусусан, тамаки, спиртли ичимликлар ва қонунчиликда тақиқланган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштирмаймиз. 

— Инвестиция компаниялари орасида AUIC қандай ўрин тутади? Унинг шу турдаги бошқа ташкилотлардан фарқи нимада? 

— Ўзбекистондаги инвестиция компаниялари билан дўстона алоқалар ўрнатганмиз ва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Шу турдаги бошқа компаниялардан фарқли ўлароқ, биз ўрта бизнес лойиҳалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу дегани, лойиҳага камида 1 миллион доллар сармоя киритамиз. Асосий мақсадимиз истиқболли лойиҳалар ва юқори технологияли ташаббусларни қўллаб-қувватлашдир. 

— Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси тармоқлари AUIC учун долзарб ҳисобланади? 

— Иш фаолиятимизда молиявий технологиялар, АТ, рақамли ечимларни жорий қилиш ва янги экспорт бозорларига чиқишни мақсад қилган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаймиз. Бу минтақадаги давлатлардан ташқари 80 миллиондан ортиқ истеъмолчи дегани. Ҳозирда Афғонистон бозорига ҳам кириш имконияти очилмоқда. Бунинг натижасида эса 40 миллионга якин янги истеъмолчи қўшилади. 

— Лойиҳаларни танлашда қандай мезонларга эътибор қаратилади?

— Корхонамиздаги инвестицион жараён бир нечта босқични ўз ичига олади. Ҳар бир лойиҳа тўғрисидаги маълумотларни бир нечта манба орқали олишимиз мумкин. Дастлаб, аризани тўлиқ кўриб чиқамиз ва лойиҳа талабларимизга қанчалик мос келишини баҳолаймиз. Кейинги босқичда бизнес-режа ва молиявий моделни чуқур ўрганамиз. Бунда корхонанинг нафақат молиявий натижалари, балки мақсадлари ҳам инобатга олинади. Баҳолаш жараёнида шаффофлик даражаси, турли хатарларнинг олдини олиш учун кўрилган чораларга эътибор қаратилади. Ички ўрганишдан сўнг лойиҳани ҳуқуқий, техник, молиявий ва бошқа тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда чуқур таҳлил қиламиз. Хулосалар ижобий бўлса, лойиҳани молиялаштириш таклифи кузатув кенгашига киритилади. Лойиҳа тасдиқлангач, сармоя киритиш жараёнига ўтамиз. Пассив инвестор сифатида иштирок этишимизни инобатга олиб, давлат муассасаларидан тегишли рухсатномаларни олиш лойиҳа ташаббускори зиммасида бўлади. Сармоя киритгач, кейинги босқич – шериклик функциясини бажарашига ўтамиз. Биз корхонада корпоратив тизим жорий қилиниши ва ҳар бир ходим ўз вазифасини, яъни корхона директори умумий бошқарув, ҳуқуқий эксперт ҳуқуқий масалалар билан шуғулланиши тарафдоримиз. Зеро, харажатларни қисқартириш мақсадида бир ходимга кўплаб вазифаларни юклаш иш самарадорлигига салбий таъсир қилади. 

— Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида AUIC қандай мониторинг ва назорат функцияларини бажаради? 

— Сармоя киритгандан сўнг, назоратни қандай ўрнатамиз? Аввало, корхонадан молиявий ҳисоботларни талаб этамиз. Компаниямиз билан ҳамкорликда ишлашнинг асосий афзаллиги шундаки, биз 5 йил ичида корхонани оёққа турғизиб, асосий ҳамкорга ўз улушимизни бозор қийматида сотиш орқали бизнесдан чиқиб кетиш мажбуриятини зиммамизга оламиз. 

—AUIC давлат органлари билан қандай ҳамкорлик қилади? 

— Биз “ақл маркази” сифатида ишлашни танлаймиз, яъни янги бизнес ғояларни илгари сурамиз. Масалан, ана шундай бизнес ғоя асосида ҳозирда Тошкент шаҳрида энг катта халқаро мактаб қурилмоқда. Мазкур лойиҳани яна бир инвестиция компанияси билан ҳамкорликда амалга оширяпмиз. Ҳар бир лойиҳа соғлом рақобат асосида ва бозор талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда ҳаётга татбиқ этилади. Асосий вазифамиз иқтисодиётда қўшимча қиймат ва узоқ муддатли иш ўринларини яратишдир. Қурилиш лойиҳалари эса бу мезонларга тўғри келмайди, шу боис уларда шерик сифатида иштирок этмаймиз. Фақат хусусий корхоналар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг миноритар улушини (49 фоизгача) харид қиламиз. Иш жараёнида корхонанинг кунлик операцион амалиётларига аралашмай, фақат кузатув кенгашига вакилимизни киритиш орқали стратегик қарорларни қабул қилишда ўз иштирокимизни таъминлаймиз. 

— Ҳамкорлик лойиҳа якунланганидан кейин ҳам давом этадими? 

— AUIC бор йўғи бир ярим йилдан буён фаолият юритиб келаётганига қарамай, 110 тадан кўп лойиҳани кўриб чиқди. Улардан 6 таси кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланди. Инвестиция киритгандан сўнг, тижорий лойиҳалардан 5 йил, инфратузилмавий лоийҳалардан эса 8 йил оралиғида чиқиб кетиш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз. 

— Мазмунли суҳбат учун раҳмат!

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/wyGql0VDr3w" title="Sardor Habibullayev:«AUIC O‘zbekiston  Ozarbayjon o‘rtasidagi iqtisodiy hamkorlikning muhim ko‘prigi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Азиза Алимова суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардор Ҳабибуллаев: AUIC Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим кўпригига айланмоқда (+видео)