Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлисида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтиришга оид қатор қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун Президентимизнинг бир қатор фармонлари, Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, тураржойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва у билан боғлиқ чекловлар назарда тутилмоқда.

Ҳужжатда турар ва нотурар жойлар тоифасини ўзгартириш тартиби ва асослари белгиланмоқда. Ётоқхонадаги тураржойлардан фойдаланиш, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бериладиган махсус уйлар тартиби белгиланмоқда.

Ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра, қонунда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар мавжудлиги қайд этилди ва қатор камчиликлар санаб ўтилди.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳақида ҳам сўз юритилди. Қонун суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун юзасидан қўмита экспертлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари томонидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Берилган саволларга қонун ташаббускорлари томонидан тушунтиришлар берилди.

“Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. 

Ер билан боғлиқ, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда бюджетдан пул ундириш билан боғлиқ низолар ҳакамлик судлари томонидан ҳал этилмаслигини белгиловчи, масъул шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, малакали ҳакамлик судьялари корпусини шакллантириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун хизмат қилиши алоҳида айтиб ўтилди.

“Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. Қонун ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш, ўтказиш, унинг натижаларини баҳолаш ва жорий этишга доир муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун экспериментал ҳуқуқий нормаларни жорий этиш бўйича ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти ва фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.

Кўриб чиқилган масалалар бўйича қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда суд-ҳуқуқ соҳасига оид долзарб қонунлар муҳокама қилинди