Ватанимиз тарихидаги 1 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Бошқа касб кунларидан фарқли ўлароқ ушбу кун умумхалқ байрами (дам олиш) куни ҳисобланади. Бу кунни белгилаш тўғрисидаги қонун 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган. 1994–1996 йилларда ўқитувчи ва мураббийлар октябрь ойининг биринчи якшанбасини Халқ таълими ходимлари куни сифатида нишонлаган бўлсалар, 1997 йилдан бошлаб 1 октябрни байрам қилиб келмоқдалар.

1864 йил (бундан 161 йил олдин) – тарихчи олим Ҳамид Зиёевнинг қайд этишича, Михаил Черняев бошчилигидаги Россия империяси қўшинлари Тошкент шаҳрининг шарқий томонидаги Дарвишак қопқа деган жойга етиб келди. Рус ҳарбийлари бу ерда Анҳор сувидан ўтиб, Оққўрғон орқали шаҳарга яқинлашиб, Қўқон йўлига жойлашдилар. Бу пайтда Тошкент шаҳри тўртта катта даҳага бўлинган бўлиб, 25 чақирим қалин девор билан ўраб олинган эди. 

Душман келаётганидан хабардор бўлган шаҳар аҳолиси девор устида жангга тайёр турган. Кўшфармончи қипчоқ бошчилигидаги аскарлар Шайхонтаҳур даҳасининг шарқий қисмидаги Қўқон дарвозаси, Мирза Аҳмад қушбеги сарбозлари Қашқар дарвозаси ҳимоясига отланганлар. Тўпчилар эса бу икки дарвоза орасидаги девор устига ўрнашдилар.

1875 йил (бундан 150 йил олдин) – тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг маълумот беришича, генерал-майор Троицкий қўмондонлигидаги Россия империяси кўшинлари Андижонга етиб келдилар ва жанг билан уни эгалладилар. Жанг соат 7 да бошланади. 9 дан 30 дақиқа ўтганда рус дўшинлари шаҳар марказида жойлашган Ўрдани эгаллайдилар. Ўрда забт этилгандан сўнг шаҳарликлар унга ҳужум қилишади. Аммо барча ҳужум қайтарилади. Кундуз соат 2 да рус қўшинлари оркага чекиниб шаҳардан чиқиб кетишади. Соат 4 да Троицкий шаҳардаги ёнғин ўчирилмаслиги учун Скобелевга шаҳарга тўплар билан отишга буйруқ беради. Тўплар билан отиш 2 соат давом этади.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Хива хони Асфандиёрхон Нуруллабой саройининг меҳмонхонасида фоиали ҳалок бўлди. Ҳокимиятни Жўнаидхон ўз қўлига олди. 

1931 йил (бундан 94 йил олдин) – Қашқадарё вилоятидаги Қарши тумани ташкил этилди. 

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – агрокимёгар, тупроқшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Жўрақул Сатторов таваллуд топди. У сульфат тузлари билан шўрланган ерларни куз-қиш ойларида ювишнинг илмий асосини яратди, ғўза ва унинг навига қараб ўғит бериш системасини ишлаб чиқди, нав агрокимёсига асос солди.

1957 йил (бундан 68 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Олий Совети “Ўзбекистон ССРда мажбурий етти йиллик таълимни тўлиқ амалга ошириш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Янги қонунга кўра умумтаълим мактаби ҳамма учун мажбурий бўлди. Бироқ бу билан республика мактабларида мавжуд бўлган камчиликлар барҳам топмади. Аксинча, мактаб ҳақиқий ҳаётдан ажралиб қолди, ўқувчиларга берилаётган билимлар фан-техника тараққиёти даражасига тўғри келмасди. 

1961 йил (бундан 64 йил олдин) – 26 ёшли Аҳмадали Асқаров (бўлажак академик) якшанбадаги дам олиш кунини Бухоро вилояти Қорақўл туманидаги Замонбобо кўли атрофида ўтказиш мақсадида Дарбоза қирдан кўлга келади ва ундан 500 метрлар чамаси шарқда Гурдуш дарёси ирмоғининг ўнг соҳилида фавқулодда қадимий маконга дуч келади.

Бу жой қир остидаги кенг майдон бўлиб, уни 4 метрлар чамаси қалинликдаги кўчма қум босиб қолган эди. Майдоннинг соҳилга яқин бир қисмида кўчма қум учиб, тақир юзаси очилиб қолибди. Очилган тақир юзасида юмрон қозиқ қазиб чиқарган тупроқ уюми орасидан битта сопол парчаси ва оловга тушиб чиққан тош пичоқ топилди. Бу узоқ йиллар давомида топилмай юрган Замонбобо маконидан белги эди. 

Шундан сўнг дарҳол маконда археологик қазиш ишлари бошланнб кетди. 1961–1964 йилларда ўтказилган археологик қазишмалар вақтида Замонбобо маконидан тақирни бир метргача ўйиб ишланган, катталиги 170 метр квадрат бўлган ертўла типидаги бир кулба харобаси, иккита чайла қолдиқлари, кулолчилик хумдони харобаси очилди. Улар қалин тупроқ ва кўчма қум остида қолиб кетган эди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистонда “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” биринчи марта нишонланди. Шу йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрда ушбу кун умумхалқ байрами сифатида нишонланади.

2014 йил (бундан 11 йил олдин) – Қурбон ҳайити куни Тошкентдаги Минор масжиди очилди. Масжид биноси анъанавий шарқ меъморчилиги услубида қурилган. Унинг икки минораси ва осмон ранг гумбази бор. Масжид 2400 дан ортиқ намозхонга мўлжалланган.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Туркистон саройида Тошкент епархиясининг 145 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, хорижлик меҳмонлар иштирок этди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда нав агрокимёсига асос солган олимни биласизми?