Боку шаҳрида “Рақамли трансформация ва медиа” мавзусидаги II Озарбайжон–Ўзбекистон медиа форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида икки давлат медиа соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, тажриба алмашиш, рақамли янгиланиш жараёнларига мослашиш, дезинформацияга қарши самарали чоралар кўриш ва ахборот соҳасида интеллектуал ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда икки давлат идоралари ва медиа ташкилотлар раҳбарлари, журналистлар ҳамда коммуникация соҳаси мутахассислари иштирок этди. Форумнинг асосий мақсади қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва касбий тажрибани бойитишдан иборат.

Форумда Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги раҳбари Аҳмад Исмоилов ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бўлими раҳбари Дилшод Саиджонов қатнашди. Улар икки давлат ўртасида медиа ҳамкорлигини ривожлантириш ва стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш аҳамиятига тўхталди.

–Бу форум икки давлат медиа ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва рақамли трансформациядаги янги имкониятларни муҳокама қилиш учун жуда муҳим. Журналистларнинг профессионализми ва этик масъулиятини ошириш йўлида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз, – дейди Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров. – Сўнгги йилларда медиа соҳасида давлат қўллаб-қувватлови билан жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон журналистлари ҳамкорликда дезинформацияга қарши самарали механизмлар ишлаб чиқмоқда. Бу нафақат икки давлат, балки бутун минтақа учун намуна бўлиши мумкин.

“Рақамли ахборот муҳитида этик масъулият” мавзусидаги панель сессияси Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори, доктор Нозима Муратова модераторлигида ўтди.

–Журналистлар нафақат хабар бериш, балки аудиториянинг саводхонлигини ошириш, дезинформацияга қарши туриш ва ижтимоий масъулиятни таъминлаш вазифасини ҳам бажариши керак. Форум шуларни муҳокама қилиш учун яхши платформа бўлди, – дейди Нозима Муратова.  

Сессияда AZƏRTAC (Азартаж) бошқарув ҳайъати раиси ўринбосари Севинч Абдуллаева, Ўзбекистон Миллий ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “1news.az (https://1news.az/)” портали бош муҳаррири Камола Маммадова ва “Ўзбекистон 24” телеканали бош продюсери Ҳайдар Ҳасанов спикер сифатида қатнашди.

– Ҳар бир журналист дезинформацияга қарши кураш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашда масъулиятли бўлиши шарт, – дейди AZƏRTAC бошқарув ҳайъати раиси ўринбосари Севинч Абдуллаева. –

Бунда халқаро стандартлар ва этик принциплар асосий йўналиш саналади. Форум шу масалаларда фикр алмашиш учун ажойиб майдонча бўлди.

Муҳокамаларда рақамли муҳитда журналистларнинг ижтимоий ва этик масъулияти, дезинформация ҳамда манипулятив контентга қарши касбий стандартлар муҳокама қилинди. Спикерлар таъкидлаганидек, рақамли ахборот маконида хабарлар тезкорлик билан кенг аудиторияга етиб боради ва бу ҳолат жамиятдаги муносабатларга бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, медиа соҳасида юқори профессионаллик билан бирга, этик масъулият ҳам долзарб ҳисобланади.

Форумда масъулиятли медиа муҳитини шакллантиришда давлат идоралари, медиа ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Форум якунида спикерлар тингловчилар саволларига жавоб беришди. Шундан сўнг, Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган II Озарбайжон–Ўзбекистон медиа форуми ўз ишини якунлади.

Бу йилги форум икки давлат медиа соҳаларида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, дезинформацияга қарши самарали механизмларни жорий қилиш ва рақамли давр талабларига жавоб берадиган замонавий медиа тизимини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/37j3tsB3Riw" title="II Ozarbayjon–O‘zbekiston media forumi: Raqamli muhitda etik mas’uliyat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Озарбайжон, Боку шаҳри

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
II Озарбайжон–Ўзбекистон медиа форуми: Рақамли муҳитда этик масъулият (+видео)