Адлия вазирлигида “Ўзбeкистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га қўшилиши: ташкилот қоидалари асосида экспортни амалга ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мутахассислар, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. 

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши шароитида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш орқали уларнинг фаолиятига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ушбу йўналишдаги асослар ҳақида сўз юритилди. 

Президентимизнинг 2024 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 2024-2025 йилларда маҳаллий саноат тармоқлари ходимлари томонидан ҳудудлардаги экспорти 1 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган корхоналарни ЖСТ талабларига мослаштиришга кўмаклашишни ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари маъсул ходимлари ЖСТнинг экспорт бўйича қоида ва меъёрлари билан таништирилди. Экспорт соҳасидаги миллий қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилинди. 

Жумладан, ЖСТнинг экспорт соҳасидаги қоидалари, божхона қонунчилиги ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, экспорт билан боғлиқ санитария-эпидемиология, ўсимликлар карантини, ветеринария масалалари, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг экспорт фаолиятидаги аҳамияти тушунтирилди.

Семинар давомида тадбиркорлар учун мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имконияти яратилди. Бундан ташқари, семинар якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар вакилларидан жавоблар олди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖСТ қоидалари асосида экспорт қандай амалга оширилади?