Лондондаги “Southwark Crown” суди хитойлик Зимин Цянни 6,7 миллиард долларлик крипто валюта фирибгарлиги бўйича айбдор деб топди.
Айбланувчи 2014-2017 йилларда 128 000 дан кўп одамни алдаб, маблағни биткоин кўринишида яширган. Полиция жами 61 000 биткоин мусодара қилинганини маълум қилди. Бу Буюк Британия тарихидаги энг йирик крипто мусодара ҳисобланади.

Цян сохта ҳужжат билан Хитойдан қочиб, ўғирланган пулни Британияда кўчмас мулкка йўналтирган. Унга ёрдам берган Жиан Вен ўтган йил олти йил-у саккиз ойга қамалган эди.
Хитой оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, жабрланувчиларнинг аксариятини ташкил қилган ёши улуғ инвесторларга “кафолатланган даромад” ваъда қилинган. Айримлар махсус дастур орқали пулларининг бир қисмини қайтиб олган.
Гумондор ҳозирча ҳибсда, ҳукм эълон қилиниши санаси ҳали белгиланмаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА