Арманистон Бош вазири Никол Пашинян душанба куни журналистларга Озарбайжонни Нахчивон мухтор вилояти билан Арманистон ҳудуди орқали боғлайдиган “Трамп йўлаги”ни ишга тушириш бўйича Америка томони билан музокара бошланганини маълум қилди.
- Яқинда Америка делегацияси Арманистонга келди, деди Пашинян. - Муҳокама бошланди ва давом этмоқда. Ҳозирча аниқ келишув йўқ. Менимча, муаммо Трамп маъмуриятининг глобал кун тартиби билан боғлиқ. Умуман, “Трамп йўлаги АҚШ, Арманистон ва халқаро ҳамжамият диққат марказида турибди. Ҳозирча эътибор биринчи навбатда лойиҳа иши билан боғлиқ масалаларга қаратилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА