Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятига қаратилган ҳар қандай тўсиқларга муросасиз бўлиш, инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг соҳага бўлган эътибори натижасида юртимизда тадбиркор бўлиш истагидаги инсонлар сони ортмоқда. Соҳа йилдан йилга ривожланиши ортидан тадбиркорликнинг турли йўналишларига жадал кириб келаётганлар кўпайиб боряпти. Керак бўлса, битта маҳаллада ўнлаб тадбиркор иш бошлаяпти. Бунда эса уларга банклар томонидан тақдим этилаётган кредитлар ёрдам бермоқдаки, ўз бизнесини бошлаш истагидаги аҳоли учун кенг имкониятлар эшиги очилган.

Бунга «Микрокредитбанк» АТБ томонидан тақдим этилган «Бизнесга биринчи қадам» микроқарзини мисол қилиб келтириш мумкин. Микроқарз муддати 24 ойдан 36 ойгача, йиллик 27-28 фоизгача тақдим этилади.

Шунингдек, мазкур кредит 1-босқичда базавий ҳисоблаш миқдорнинг 20 баробаригача, 2-босқичда эса базавий ҳисоблаш миқдорнинг 35 баробаригача ажратилади.

«Бизнесга биринчи қадам» микроқарзини расмийлаштиришда ўзингиз учун қулай бўлган муддатни танлашингиз ва зарур суммани олишингиз мумкин.

Банк томонидан бугунга қадар 7 триллион сўм кредитлар ажратилган бўлиб, шундан 266,4 миллиард сўми «Бизнесга биринчи қадам» микроқарзига тўғри келади.

Яна бир эътиборли жиҳати, «Микрокредитбанк» АТБ чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликка жалб этиш мақсадида хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Банк 2025 йил давомида чет эл молия институтларидан жами 260 миллион доллар миқдорида ресурс жалб қилишни режалаштирган. Ушбу режанинг амалий ифодаси сифатида Сингапурнинг етакчи компанияси билан 15,8 миллион долларлик савдони молиялаштириш битими имзоланди. Бу маблағ жалб қилинди.

Мазкур ресурс ҳисобидан хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, инновацион ташаббусларни молиялаштириш кўзда тутилган.

«Микрокредитбанк» томонидан 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесга 5,4 триллион сўм ва дастурлар доирасида 2,9 триллион сўм кредит ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 315 миллиард сўми «Бизнесга биринчи қадам» доирасига йўналтирилади.

Кредит рейтингини «ўрта» тоифадан «яхши» тоифага ўтказишда банк 38,6 мингта потенциал мижозлар билан тадбиркорликка жалб қилиш юзасидан тарғибот ишлари ўтказилди. Ушбу мижозлардан 8,1 минг нафари тадбиркорлик қилиш истагини билдиришди ва уларнинг 1,6 мингтасига 46,4 миллиард сўм кредит ажратилди.

2025 йил сентябрт-декабрь ойларида банк томонидан кичик ва ўрта бизнесга 2,1 триллион сўм, шундан дастурлар доирасида 1,2 триллион сўм кредит ажратилади. Жумладан, улардан 108,7 миллиард сўми «Бизнесга биринчи қадам» микроқарзига тўғри келади.

Аҳамиятлиси, мазкур микроқарзни расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ҳам олиши мумкин.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Микрокредитбанк «Бизнесга биринчи қадам»ни қўллаб-қувватлайди