Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида умумий босқичнинг иккинчи тур учрашувлари старт олмоқда.

Мазкур тур доирасида бугун “Насаф” –  “Ал-Ҳилол”,  “Трактор” –  “Ал-Ваҳда”, “Ал-Гарафа” –  “Ал-Шорта”, “Ал-Духаил” –  "Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги ўйинлар ўтказилса, 30 сентябрь куни “Ал-Садд” – “Шаржа” ва “Ал-Иттиҳод” – “Шабаб Ал-Аҳли” баҳсларига гувоҳ бўламиз.

Ушбу учрашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси, “Насаф” ва “Ал-Ҳилол” учрашуви экани барчага маълум. Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:45 да ўтадиган мазкур баҳсда мезбонлар тўлиқ қизил либосда майдонга тушади, саудияликлар эса тўлиқ кўк рангли либосда ҳаракат қилади.  

Учрашувни Аҳмад Алали (Кувайт) бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Абдулхади Аланези ва Аҳмад Аббос ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам сифатида Сауд Алсамхан (Кувайт) тайинланган.

Маълумот ўрнида: Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқич биринчи тур баҳслари якунига кўра, "Ал-Аҳли", “Шаржа”, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Ваҳда” клублари 3 очко жамғариб, голлар нисбати бўйича 1-4 ўринларга жойлашди. “Ал-Садд”, “Шабаб Ал-Аҳли”, “Ал-Шорта” ҳамда “Трактор” жамоалари дуранг қайд этган ҳолда бир очко билан кейинги поғоналардан ўрин эгаллади. Илк турда мағлуб бўлган “Ал-Гарафа” , “Ал-Духаил”, “Ал-Иттиҳод”, “Насаф” 9-12 ўринларга тушиб кетди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ: “Насаф” бугун “Ал-Ҳилол”ни қабул қилади