Марказий Осиё минтақаси қадимдан Шарқ ва Ғарбни боғловчи стратегик ҳудуд сифатида жаҳон цивилизацияси тарихида муҳим ўрин тутган.

Буюк Ипак йўли орқали шаклланган савдо, маданият ва илмий алмашинув жараёни минтақа халқларини асрлар давомида бирлаштириб келган. Шу боис, тарихий жиҳатдан бу ҳудуднинг ривожланиши доимо қўшни давлатлар билан яқин алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва маданий интеграцияга асосланган.

Давлатимиз раҳбари нутқида алоҳида таъкидланганидек, умумий тарих, маданият ва манфаатга эга Марказий Осиё давлатлари келажагига бир-биридан ажратмаган ҳолда қаралиши керак. Айнан шундай ёндашув қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорликни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишига айлантирган. Айниқса, БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб илгари сурилган ташаббусларда Марказий Осиё минтақасини “барқарорлик, тараққиёт ва ҳамкорлик ҳудуди”га айлантириш ғояси концептуал даражада асослаб берилди.

ЎзА мухбири БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида мамлакатимиз томонидан Марказий Осиё йўналиши бўйича илгари сурилган ташаббуслар хусусида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси катта ўқитувчиси Мусурмон Хуррамов фикрларини ёзиб олди. 

– Президентимизнинг олий минбардаги нутқида иқтисодий интеграция Марказий Осиё барқарорлигининг асосий гарови сифатида тақдим этилган. Яъни, минтақа давлатлари маҳаллий бозорларни бирлаштирган ҳолда улкан иқтисодий салоҳиятга эга бўлиши мумкин. Шу боис Ўзбекистон ташаббуси билан божхона тартибини соддалаштириш, чегара олди ҳудудларда қўшма савдо зоналари ташкил этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш сезиларли фаоллашди.

Масалан, 2016 йилдан бошлаб диёримизнинг қўшни давлатлар билан савдоси икки-уч баробар кўпайган. Давлатларимиз иқтисодий жиҳатдан бир-бирига тобора кўпроқ боғланмоқда. Шу билан бирга янги транспорт-логистика йўлаклари, жумладан темир йўл ва автомобиль йўллари тармоғи кенгайиши минтақанинг глобал иқтисодий тизимга интеграциясини жадаллаштирмоқда.

Сув-энергетика масаласи Марказий Осиёдаги энг нозик ва долзарб масалалардан бири. Минтақа давлатлари трансчегаравий сув ҳавзаларига таяниши ресурслар бошқарувида ҳамкорликни талаб қилади.

Шавкат Мирзиёев ҳар доим “ҳамкорлик орқали манфаатдорлик” тамойилини илгари суриб келади. Бу тамойил бирор давлат манфаатини устун қўйиш эмас, балки барча томонлар учун мақбул механизмлар ишлаб чиқишни назарда тутади. Шу асосда сув ресурсларини тақсимлаш бўйича қўшма комиссиялар ташкил қилинди. Бундай ёндашув экологик муаммоларни камайтириш, иқлим ўзгариши шароитида сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда минтақада барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Қайд этиш керак, геосиёсий жиҳатдан мураккаб ҳудудда жойлашган Марказий Осиё халқаро хавфсизлик муаммолари кесишган нуқта ҳисобланади. Президент Мирзиёев нутқида минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун давлатлар уйған ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланади. Терроризм, диний экстремизм, наркотрафик ва трансмиллий жиноятчилик каби умумий хавф-хатарларни фақат биргаликда бартараф этиш мумкин. Шу боис Ўзбекистон хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Афғонистондаги вазият ҳам хавфсизлик нуқтаи назардан жуда долзарб. Мамлакатимиз ушбу давлатда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш ташаббусини изчил илгари сурмоқда.

Президент Мирзиёев ташаббусларида маданий дипломатия алоҳида ўрин эгаллайди. Яъни, Марказий Осиё халқлари бирлиги фақат сиёсий, иқтисодий манфаатга эмас, балки маданий-гуманитар алоқаларга ҳам таяниши зарур. Мазкур йўналишда қатор ташаббуслар амалга оширилди: талабалар алмашинуви дастурлари, қўшма илмий тадқиқот, маданият ҳафталиклари, спорт мусобақалари ва ҳоказо. Шу билан бирга “Марказий Осиё маданий мероси ҳафталиги” каби лойиҳалар халқлар ўртасидаги тарихий умумийликни эслатиб, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Маданий ҳамкорлик кенгайиши нафақат халқлар ўртасида яқинликни кучайтиради, балки келажак авлод онгида ҳам “ягона минтақа” ғоясини шакллантиришга замин яратади.

Умуман, қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик ва интеграция Ўзбекистон ташқи сиёсати устуворлиги сифатида бутун Марказий Осиё келажагини белгилаб бермоқда. Бу жараённинг муваффақияти минтақа барқарор ривожланиши, халқаро тизимда фаол ўрин эгаллаши ва глобал хавфсизликка муносиб ҳисса қўшишига хизмат қилади.

Ўткир Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ва интеграциянинг янги уфқлари