Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган “BRAUIC 2025 – Глобал уфқлар: трансформациялар даврида архитектура ва қурилиш соҳаларида халқаро таълим ҳамкорлиги” форумида шундай қарорга келинди.

BRAUIC (Belt and Road Architectural University International Consortium) 2017 йилда Пекин қурилиш ва архитектура университети (BUCEA) ташаббуси билан “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасида ташкил этилган халқаро консорсиум бўлиб, бугунги кунда Осиё, Европа, Африка ва Америка қитъаларидаги 39 та мамлакатдан 91 та университетни бирлаштиради. 

Консорсиум архитектура ва қурилиш соҳасида халқаро таълим ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма академик дастурлар ва талабалар алмашинувини амалга ошириш, лойиҳалаш ва қурилишда рақамли технологиялар ҳамда барқарор ечимларни жорий этиш каби йўналишларда платформа вазифасини бажаради.

Мазкур форумда Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ректори Чидем Туркйилмаз бошчилигида университет вакиллари ҳам қатнашди.

Форум доирасида “Luban Global School”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Luban Global School – Luban Workshop дастуридан шаклланган халқаро платформа бўлиб, у ҳунармандчилик мероси, рақамли воситалар ва глобал ҳамкорликни техник ҳамда архитектура-қурилиш таълимида уйғунлаштирди.

Ташаббус доирасида амалиёт дастурлари, инновацион лабораториялар ва қўшма таълим йўналишлари назарда тутилган бўлиб, улар МДҲ давлатлари олий таълим муассасалари учун ҳам долзарбдир. Ушбу мактабнинг Ўзбекистондаги филиали Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида ташкил этилади.

Шунингдек, архитектура меросини сақлаш ва ундан фойдаланишга мўлжалланган глобал рақамли платформа тақдим этилди. У “рақамли эгизаклар”, объектлар ҳолатини мониторинг қилиш, 3D/АР-экспозициялар ҳамда университетлар, илмий-тадқиқот институтлари, музейлар, меросни муҳофаза қилиш органлари, шаҳар маъмуриятлари ва лойиҳалаш бюролари учун халқаро ҳамкорлик воситаларини ўзида мужассамлаштиради.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда халқаро мактаб филиали очилади