XXI асрда инсоният олдида турган глобал муаммолар – иқлим ўзгариши, ядровий хавф, терроризм, эпидемиялар ва киберхавфсизлик каби таҳдидлар бирор давлатнинг ёлғиз ҳаракати билан ҳал қилинмайди. Бинобарин, халқаро ҳамкорлик механизмлари жаҳон ҳамжамиятида барқарорлик ва тараққиётни таъминлайдиган асосий воситага айланган. Шу нуқтаи назардан БМТ 80-сессиясида ҳам айни мавзулар диққат марказига чиққани бежиз эмас.

ЎзА мухбири Ўзбекистон Президенти олий минбарда туриб илгари сурган халқаро хавфсизлик механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббус ва таклифларининг аҳамияти хусусида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Жавоҳирхон Собиров фикрларини ёзиб олди.

– Давлатимиз раҳбари глобал сиёсат ва иқтисодиётнинг мураккаб, тез ўзгарувчан шароитида халқаро институтлар фаоллиги сезилмаётгани, низо ва можаролар, технологик ва ижтимоий тенгсизлик кучайиб бораётгани, иқтисодий ва инсонпарварлик инқирози чуқурлашаётганини қайд этди.

Бундай вазиятда халқаро ташкилотлар тизимини янгилаш, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва янги механизмларни шакллантириш муҳим.

Шу маънода Ўзбекистоннинг хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризмга қарши курашни кўчайтириш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари учун “Реабилитация ва Реинтеграция бўйича Минтақавий кенгаш”ни халқаро компетенция марказига айлантириш таклифи эътиборли.

Маълумки, бугунги кунда терроризм, экстремизм ва радикал ғоялар тез тарқалиши глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда. Хусусан, Марказий Осиё минтақаси геосиёсий жойлашуви, тарихий-маданий умумийлиги ва ёшлар сони кўплиги боис, радикал оқимлар таъсирига нисбатан сезгир ҳудуд ҳисобланади. Шу боис минтақамизда терроризмга қарши курашиш билан бир қаторда, зарарли оқимларга кириб қолган шахсларни жамиятга қайтариш – реабилитация ва реинтеграция масаласи алоҳида аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи назардан Кенгаш Марказга айлантирилиши қатор муҳим йўналишларда фаолият самарадорлигини ошириши шубҳасиз.

Таълим ва қайта ижтимоийлашув дастурлари

Психологик ёрдам кўрсатиш, касбга тайёрлаш ва таълим хизматлари тақдим этиш орқали террорчилик ёки радикал оқимга алданиб кириб қолган шахсларни жамиятга қайтариш, соғлом ижтимоий муҳитга мослаштириш мумкин.

Ҳуқуқий ва меъёрий асосни уйғунлаштириш

Марказий Осиё давлатлари қонунчилик тизимида терроризмга қарши кураш ва реинтеграция бўйича умумий ёндашув ишлаб чиқиш, халқаро ҳуқуқий стандартларга янада мослашиш имкони пайдо бўлади.

Тажриба ва илғор амалиёт алмашинуви

Турли мамлакатлар тажрибаси ўрганилади, жумладан Европа, Жануби-Шарқий Осиё ёки Яқин Шарқда қўлланаётган реабилитация усуллари минтақавий шароитга мослаштирилади.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик

БМТ Терроризмга қарши курашиш қўмитаси, ЕХҲТ, ШҲТ ва ИҲТ билан ҳамкорликда дастурлар амалга оширилади. Марказий Осиёда глобал стандарт асосидаги халқаро компетенция маркази шакллантирилади.

Ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш

Терроризмга қарши курашда ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий роли кучайтирилади, уларни радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ва барқарор ривожланиш жараёнига жалб этиш тизимли тус олади.

Бу чора-тадбирлар нафақат минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаши, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам универсал модел бўлиб хизмат қилиши мумкин. Зеро, ташаббус халқаро ҳамкорлик механизмларини кучайтириш, глобал терроризмга қарши кураш жараёнига янги инновацион йўналишлар жорий этиш имконини беради.

Ўткир Алимов ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ минбари: Ўзбекистон халқаро хавфсизлик механизмларини мустаҳкамлаш тарафдори