Хитойнинг Шандун провинцияси Синдао шаҳрида  дзюдо бўйича ўтаётган Гран-При туркумидаги халқаро турнирнинг иккинчи кунида маҳоратли дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов муваффақиятга эришди.

Мукофот жамғармаси 100 минг евродан иборат турнирда -73 килограммда кураш олиб борган Аҳадов саралаш баҳсларида Туркия ва Қирғизистон терма жамоаси аъзоларини мағлуб этди. Ярим финалда тожикистонлик Аҳмадзод Маъсудийни доғда қолдирди.

Олтин медаль учун кечган финал беллашувида япониялик Юдаи Танака билан рўбарў келди. Тенг курашлар остида ўтган беллашувда очколар ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди. Аҳадов 2-ўринни эгаллаши ортидан жаҳон рейтинги учун 490 очкога эга чиққан ҳолда халқаро рейтингдаги ўрнини (4-ўрин) мустаҳкамлади.

Бугун, 28 сентябрь нуфузли турнирнинг сўнгги кунги беллашувларида "Париж-2024" Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов татамига чиқади. У халқаро турнирнинг илк беллашувида Хитой ва Хитой Тайпейи жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур  Гран-при турнирида 26 та давлатнинг 200 нафар дзюдочиси иштирок этмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Шаҳрам Аҳадов халқаро турнир совриндори