Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қитъамизнинг турли мамлакатларидан келган 1000 нафардан ортиқ параатлет рақобатлашмоқда.
Қувонарлиси, мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, “Париж-2024” Паралимпия ўйинлари совриндори Шаҳина Йигиталиева найза улоқтириш F46 (аёллар) йўналишида 41,97 метр натижа қайд этган ҳолда кумуш медални қўлга киритди.
Мазкур дастурда иштирок этган яна икки спортчимиз — Хуснора Қудратуллаева (39,57 м) ҳамда Каромат Омонова (38,56 м) эса фаолиятидаги энг яхши натижаларга эришди.
Жаҳон чемпионати, аёллар ўртасида найза улоқтириш (F46):
Ноэлла Рорда (Нидерландия) — 43,74 м
Шаҳина Йигиталиева (Ўзбекистон) — 41,97 м
Холли Арнолд (Буюк Британия) — 41,94 м
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА