Бугун, 27 сентябр куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоасидан 9 нафар спортчи турли йўналишларда баҳсларга киришади.

Жумладан, ядро улоқтириш F41 (аёллар) йўналиши бўйича ўтадиган баҳсларда Кубаро Ҳакимова ҳамда Наврўза Аҳматова, найза улоқтириш  F46 (аёллар) таснифида Шаҳина Йигиталиева, Ҳуснора Қудратуллоева, Каромат Омонова жаҳон чемпионлиги даъвосида рақобатлашади.

Шунингдек, эркаклар ўртасида булава улоқтиришда (F32) Абдулазиз Абдуҳакимов, ядро улоқтириш (F37) бўйича Қудратуллохон Маърўфхўжаев, Толиббой Йўлдошев, найза улоқтиришда (F57) Ёрқинбек Одилов каби паралимпиячиларимиз баҳсларга киришади.

Маълумот ўрнида: Ҳиндистон мезбонлигида 5 октябрь кунига қадар ўтадиган ушбу жаҳон чемпионатида 1000 нафардан ортиқ пара атлет 186 та медаллар жамланмаси учун куч синашмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара енгил атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди