«The Lancet» — 200 йилдан бери чоп этиб келинаётган, тиббиёт соҳасида дунёдаги энг нуфузли журнал ҳисобланади. Унда эълон қилинган сўнгги мақолада болалар саратони ва қон касалликлари бўйича глобал даражада шошилинч чоралар кўриш зарурлиги қайд этилган.

БМТ ҳисоботларига кўра, бу йўналишдаги ишлар суст кетмоқда. Шу боис, «The Lancet» журнали мақоласида янги ёндашувлар, аниқ мақсадлар ва узоқ муддатли инвестициялар зарурлигига алоҳида урғу берилган.

Мақолада қайд этилишича, бугунги кунда кам ва ўрта даромадли давлатларда тенгсизлик катта хавф солмоқда: саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан камроғи омон қолади ва ўроқсимон ҳужайрали анемия билан оғриган гўдакларнинг ярми 5 ёшга етмасдан вафот этади.

Шу шароитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар намуна сифатида тилга олинган:

— Президент фармони асосида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди;

— Тошкентдаги Халқаро академик марказ минтақа бўйича клиник тажриба ва инновациялар марказига айланмоқда;

— даволаш, парвариш ва кадрлар тайёрлашда ягона ёндашув йўлга қўйилмоқда.

Бу — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар глобал соғлиқни сақлаш кун тартибига мос эканини кўрсатади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: Ўзбекистон тажрибасининг жаҳон миқёсидаги эътирофи