Қозоғистонда ташқи сиёсат соҳасида кадрлар алмашинуви содир бўлди, деб ёзмоқда ўлканинг “Ақорда” матбуот хизмати.

Унга кўра, Мурат Нуртлеу ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилиб, Қозоғистон президентининг халқаро инвестициялар ва савдо ҳамкорлиги масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.

Ермек Кушербаевга эса Қозоғистон ташқи ишлар вазири вазифаси юклатилди. У шу пайтгача бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Қосим-Жомарт Тоқаев фармони билан Ержан Қазихан Қозоғистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги янги доимий вакили этиб тайинланган. Бунга қадар у Қозоғистон президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Шунингдек, манбаада Ержан Ашикбаев Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан, Зульфия Сулейменова Қозоғистон президентининг халқаро экологик ҳамкорлик бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилгани қайд этилган.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда ташқи ишлар вазири алмашди