Қирғизистонда йирик коррупция иши бўйича 24 нафар давлат амалдори ҳибсга олинди
Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) маълумотларига кўра, Қишлоқ хўжалиги ва транспорт вазирликлари мулозимлари, солиқ идоралари ходимлари, чегара қўшинлари ва инспекторлари сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС) товарларини ўлкага ноқонуний олиб киришни ташкил қилган.
Текшириш пункти орқали ҳар куни 1000 АҚШ долларигача пул йиғилган.
Хабарда таъкидланишича, қўмита раҳбари Ташиев айбдорларни ишдан бўшатиш, мол-мулкини хатлаш, идора раҳбарларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрган. “Оқ-Жол” ва “Оқ-Тилек” назорат-ўтказиш пунктларида ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА