1587 йилнинг ёзида, инглизлар Шимолий Каролина қирғоғидаги Роаноке оролида янги колонияни ташкил этдилар.

Бу ерга келганлар орасида аёллар, эркаклар ва болалар бор эди. Жами тахминан 115 киши бўлиб, уларнинг бошлиғи Жон Вайт эди. Колония бошланиши осон бўлмаган: озиқ-овқат ва ресурслар етарли эмасди. шунинг учун Жон Вайт тез орада Англияга ёрдам чақириш учун қайтишга мажбур бўлди. У кетганида колонистлар ҳаёт билан тўла эди, улар меҳнат қилаётган, уйларини таъмирлаётган, овқат тайёрлаётган эди. Аммо Жон Вайт қайтиб келганда, даҳшатли манзара кутди: уйлар бўш, столлар устида яримта овқат, асбоб-ускуналар жойида, лекин одамлар ғойиб бўлган эди. Дарахтларга “CРОАТОАН” сўзи ёзилган эди, лекин бу уларнинг қаерга кетгани ҳақида аниқ маълумот бермади. Ҳеч қандай кураш, қон излари ёки огоҳлантирувчи белги топилмади. Шу воқеа тарихга “йўқолган колонистлар” ёки “йўқолган қабила” номи билан кириб қолди. 

Тарихчилар ва археологлар уларнинг тақдири ҳақида кўплаб назариялар илгари сурган: кимдир уларни яқин атрофдаги ҳиндулар қабиласи қабул қилган ёки улар билан бирлашган, бошқалар касаллик, очлик ёки табиий офат сабабли ҳалок бўлган деб ҳисоблайди, айримлари эса уларнинг сирли йўқолиши ғайритабиий кучлар билан боғлиқ бўлиши мумкин деб тахмин қилади. Воқеа атрофида йиллар давомида турли афсоналар пайдо бўлди: айримлар уларни денгиз жинлари олиб кетган, бошқалар уларни бегона кемалар яширинча олиб кетган, ҳатто осмонда ғайритабиий ёруғликлар кўрилгани ҳақида гаплар тарқалди.

Шу сабабли бу ҳодиса шунчаки фалокат эмас, балки сирли ва жавобсиз саволлар гирдобида қолиб кетган тарихий жумбоқ сифатида ҳанузгача одамларни ўзига тортади ва инсоният тарихидаги энг машҳур сирли колониялардан бири сифатида сақланиб қолган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Wgq0R56Da8w" title="&quot;Sirli olam&quot;: Yo‘qolgan qabila" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, 

Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сирли олам": Йўқолган қабила