Ватанимиз тарихидаги 26 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Юртимизда 26 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу касб байрами 2021 йил 14 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан ҳар йили 26 сентябрь куни соҳа вакиллари томонидан байрам қилинади. 

976 йил (бундан 1049 йил олдин) – Сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур отасининг вафотидан сўнг 13 ёшида тахтга ўтирди (ҳукмронлик даври 976–997 йиллар). Унинг ёши ҳали кичик бўлгани туфайли онасининг топшириғи билан давлат ишларини Фоиқ Хосса билан ҳожиб Тош олиб борганлар. У сиёсий ва ҳарбий соҳада ислоҳотлар ўтказган. Унинг давридаги сиёсий жараёнларда турк лашкарбошиларининг мавқеи кучайган.

Машҳур табиб Абу Али ибн Сино 16 ёшида Нуҳ ибн Мансурни даволаб, ўша даврда Шарқдаги энг бой кутубхона саналган Сомонийлар саройининг кутубхонасида мутолаа қилиш имкониятига эга бўлган. Ибн Сино бир неча йил шу кутубхонада китоблар мутолаасига шўнғиб кетади. Бу кутубхонада қадимги юнон муаллифлари асарлари ҳам сақланган.

1875 йил (бундан 150 йил олдин) – Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори Константин Кауфман Наманганга келди. Бу ерда унга Андижон шаҳрида ва унга яқин бўлган жойларда Пўлатхон ва Абдураҳмон Офтобачи бошчилигида катта қўшин тўпланганлиги ҳақидаги хабар етказилди.

1884 йил (бундан 141 йил олдин) – Қўқонда пахта чигитидан мой олувчи гидравлик прессли биринчи завод қурилди.

1909 йил (бундан 116 йил олдин) – Истанбулда Абдурауф Фитрат ва Усмон Хўжа сингари тараққийпарварлар томонидан “Бухоро таълими маориф жамияти”га асос солинди. Мазкур жамиятнинг низомномаси ва ҳаракат дастури 1909 йил 29 октябрда эълон қилинган.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – большевиклар билан бир неча йил давомида олиб борилган ҳокимият учун курашда асаблари толиқиб оғир хасталикка учраган Бухоро республикаси ҳукумати бошлиғи Файзулла Хўжаев даволаниш учун Германияга жўнаб кетди ва ҳукуматга раҳбарликни ўзининг биринчи ўринбосари Атоулло Хўжаевга топширди. Шундан кейин деярли тўрт ой Файзулла Хўжаев Бухорода бўлмади. Большевиклар Файзулла Хўжаевнинг йўқлигидан фойдаланиб жадидларни ҳокимиятдан маҳрум қилиш тараддудига тушган эдилар. Бироқ улар Атоулло Хўжаев раҳбарлигидаги бир гуруҳ ҳукумат аъзоларининг қатъий қаршилигига учради. 

1926 йил (бундан 99 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг бешинчи сессиясида Марказий комиссия томонидан тақдим этилган республикани маъмурий-ҳудудий районлаштиришнинг лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда қабул қилинган қарорда Ўзбекистон таркибида 10 та округ, 88 та туман, 1749 та қишлоқ совети таъсис этилиши белгиланди. Шу тариқа, Ўзбекистондаги маъмурий-ҳудудий районлаштириш натижасида 4 бўғинли маъмурий бўлинишдан (вилоят, уезд, волость, қишлоқ) 3 бўғинли маъмурий бўлинишга (округ, туман, қишлоқ) ўтилди. 

1943 йил (бундан 82 йил олдин) – Иккинчи жаҳон урушининг 19 ёшли қатнашчиси Ўрозбой Жуманиёзов Киев вилоятининг Вишгород туманидаги Толокунская Рудня қишлоғи раёнида биринчилардан бўлиб Днепр дарёсини кечиб ўтиб, жангда жасорат кўрсатди. У ушбу жасорати учун шу йилнинг 17 октябрида Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди. Бироқ Ўрозбой Жуманиёзов 1943 йил 12 декабрдаги жангда бедарак йўқолди. 

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Нью-Йорк шаҳрида имзоланган қўшма коммюникелар асосида Ўзбекистон Ботсвана Республикаси, Либерия Республикаси, Того Республикаси ва Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни