Сўнгги йилларда “қизил байроқ” (red flag) ва “яшил байроқ” (green flag) каби психологик атамалар ижтимоий тармоқлар орқали оммавий онгга кириб келди. Илгари фақат психологик матнларда ёки терапевтик суҳбат методларида учрайдиган бу тушунчалар бугунги кунда оддий мулоқот воситасига айлангандек гўё.

Бугун кимдир ўзи ифода қилаётган ҳаракатларни “қизил байроқ” деб номласа, яна кимлардир фақат “яшил байроқлар”ни излашини айтади. Аммо масала шу ерда тугамайди. 

Инсон муносабатлари, ички кечинмалари ва шахсий тараққиёти бундай икки қутбли, “яхши” ёки “ёмон” тарзда баҳоланиши мумкинми? Бу атамалар шахсий ҳаётга қанчалик мос тушади ва энг муҳими ёндашувлар инсоннинг ўзини англашига ёрдам берадими ёки уни чеклаб қўядими?
Психологияда “қизил байроқ” термини одатда, ўзининг манфаатларини биринчига қўювчи ва шахсий чегараларини кучли ҳимоя қилувчи нарсистик ҳарактерга яқин кишилар тушунилади. “Яшил байроқ” эса аксинча, ижобий жиҳатлар ҳалоллик, очиқлик, эмпатия ва соғлом чегараларнинг мавжудлигини англатади.

Бу тушунчалар асосан психологик категориялар билан боғлиқ. Мисол учун, шахсий чегаралар – инсон ўзининг руҳий ҳудудларини бошқалар билан қандай белгилаши, эмоционал етуклик – ўз кечинмаларини тўлиқ англаш ва бошқаларникига нисбатан масъулиятли ёндашуви ва ўз фикрини очиқ айтиш билан бирга бошқаларнинг ҳолатини тушуниш қобилиятидир.

Демак, “байроқ”лар аслида ҳар бир инсоннинг ўзини бошқариш, ҳис-туйғуларни ифодалаш ва муносабатларни ташкил этишдаги даражасини белгиловчи белгилар сифатида тушунилади. Лекин, бу белгилар тўлиқ эмас, балки инсон ҳолатига боғлиқ, вақтинчалик ёки ўзгарувчан бўлиши мумкин.

“Қизил” ва “яшил байроқ” терминлари интернет маданиятида кўп ҳолларда соддалаштирилган, деярли тўғридан-тўғри баҳолаш воситаси сифатида ишлатилади. Бу ёндашув эса бир неча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, мураккаб ижтимоий ҳаётда битта фикр асосида бутун инсонни баҳолаш, одамлар ҳар қандай хатолик ёки нотўғри ҳаракатлар қилса, шунчаки “қизил байроқ” атамаси билан ифодалаш каби ҳолатлар кузатиляпти. 

Юзаки таҳлил орқали ички сабаблар, ҳиссий ҳолат, тарбия, травмалар инобатга олинмайди. Бу эса инсонийликнинг мураккаблигини инкор этишга олиб келади. Инсон бир неча хил ички зиддиятлар, хотиралар, маданий қоидалар ва шахсий тажрибаларнинг мажмуаси. Шундай экан, уни битта “байроқ” остида баҳолаш психологик жиҳатдан ноаниқ ёндашувга сабаб бўлади.

Инсон шахсияти доимий ҳаракатда бўлган, ўзгарувчан, кўп қатламли тизим. Бугун у қийин бир ҳолатда бўлиб, салбий ҳаракат қилган бўлиши, эртага эса ўз устида ишлаб, бутунлай бошқа даражага чиқиши мумкин. Психологияда бу ҳолатга шахсий ўсиш дейилади. Бу ўзгарувчанлик қуйидагиларни таъминлайди: ўзини-ўзи таҳлил қилиш истаги, ўз устида ишлаш, хатоларни тўғирлаш. Шу сабабли, бирор хатти-ҳаракат “қизил байроқ” деб белгилангани билан, бу доимий хулоса эмас. Агар инсон ўзини англаш ва ўзгартиришга очиқ бўлса, у ўз хатти-ҳаракатларини ижобий йўналишга буриши мумкин. 

Шуни унутмаслик керакки, бу атамалар асосан Ғарб психологик мактаби асосида шаклланган. Улар индивидуализмни қадрловчи, шахсий чегараларни кучли белгиловчи маданиятда пайдо бўлган. Ўзбек менталитетида эса, атрофдагиларнинг фикрини инобатга олиш, ижтимоий меъёрларга бўйсуниш каби хусусиятлар мавжуд. Шу сабабли, “қизил байроқ” деб Ғарб контекстида баҳоланган хатти-ҳаракат, бизнинг жамиятда ижтимоий мақбул бўлмаслиги мумкин. 

Демак, бу атамалардан фойдаланишда маданий фарқлар, тарихий-маданий ўлчовлар ва вазиятлар эътиборга олиниши керак. Акс ҳолда, инсон ўз ички “мен”ига эмас, ижтимоий босимга асосланган баҳолаш тизимида яшаб қолади.

Инсон ўзини англамай туриб, ҳеч қандай психологик модел унга ёрдам бера олмайди. “Қизил байроқ”дан қочиш эмас, балки нимани англатаётганини тушуниш, орқасидаги эҳтиёж ва хавотирларни аниқлаш муҳимроқ. Идеал одам йўқ. Ҳар бир инсонда ички зиддиятлар, қарама-қаршиликлар, ўзини йўқотган даврлар бўлади. Муҳими, бу ҳолатлардан қандай ўтишни билишдир.

Замонавий психологик атамалар “қизил байроқ” ва “яшил байроқ”лар одамлараро муносабатларни англашда, огоҳлантирувчи белгиларни аниқлашда фойдали восита бўлиши мумкин. Аммо улар ҳеч қачон инсонни тўлиқ баҳоловчи мезон бўла олмайди.

Инсон табиати мувозанат, фаросат ва ўзини таниб бориш йўлидир. Шундай экан, замонавий психологик атамаларни амалий ҳаётда ишлатишдан олдин уларнинг ички мазмуни, психологик негизи, маданий контексти ва чегаралари чуқур таҳлил қилиниши керак. Акс ҳолда, бу тушунчалар инсонни ривожлантириш ўрнига уни чеклаши, ўзини нотўғри баҳолашга ёки бошқаларни нотўғри тушунишга олиб келиши мумкин.

Психологик атамалар, трендлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган “байроқ” концепциялари ҳаётни тушунишда восита бўлиши мумкин, аммо уларни мутлақ мезон сифатида қабул қилиш хавфли. Чунки инсон ҳаракати доимо вазиятга боғлиқ, ҳар бир ҳаракат орқасида изоҳ, эҳтиёж, баъзида эса ички оғриқ ётади.

Шундай экан, инсон ўз ҳаётини фақат ташқи этикетлар орқали эмас, балки чуқур таҳлил, руҳий ҳушёрлик ва ички сўроқ орқали тартибга солиши лозим. Зеро, ҳар қандай ташқи концепциядан кўра инсоннинг ўз ички “мени” билан танишуви энг барқарор психологик ёндашувдир.

Дилдора ДЎСМАТОВА
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизил байроқ”, “яшил байроқ” тушунчалари қандай психологик омилларга кўра белгиланади?