Футбол бўйича мамлакатимиз кубогининг ярим финали доирасида “Пахтакор” – “Динамо”, “Бухоро” –“Сўғдиёна” учрашувлари ўтказилди.

Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтган “Пахтакор” – “Динамо” ўртасидаги ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларида 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида "Пахтакор" ғалаба қозониб, финалга йўл олди. "Бухоро" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳси мезбонлар фойдасига 3:2 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон кубогининг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашуви “Пахтакор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасида Андижон шаҳридаги “Бобур-арена” стадионида бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА