Хитой жанубидаги табиий офат туфайли икки миллионга яқин одам эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда “AlJazeera” нашри.

Расмий маълумотларга кўра, “Рагаса” тўфони сабаб Тайвань минтақасида 17 киши ҳалок бўлди ва яна юзлаб киши бедарак йўқолган. Тўфон мамлакатнинг Гуандун провинциясигача етиб келган.

Таъкидланишича, Тайваннинг шарқий соҳилидаги тўғон бузилган ва сув тошқини энг юқори нуқтасида икки қаватли бинолар баландлигига етган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларда Гуанфу шаҳарчасидан ўтаётган кучли сув оқими транспорт воситаларини оқизиб кетаётгани ва кўприкни бузиб ташлаётгани акс этган.

Кучли шамол ва шиддатли ёмғирларнинг давом этиши кутилаётгани сабабли, маҳаллий аҳоли ҳушёрликни сақлаб қолишга чақирилмоқда.

“CNA” ёзишича, Тайваннинг айрим ҳудудларига 700 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёққан, жануб ва шарқдаги шаҳарларга эса 500-600 миллиметр ёғин тушган.

Минтақа раҳбари Уилям Лай Чинг-те ўз баёнотида ҳудуддаги барча ҳарбий кучлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун сафарбар этилганини маълум қилди.

Кеча “Таоюан” халқаро аэропортида 160 дан ортиқ парвоз бекор қилинди, айрим ҳудудларда эса темир йўл қатновлари ва юк ташувчи кема хизматлари тўхтатилди.

Иқлимшунослар фикрича, “Рагаса” ғарбга тахминан 20 км/соат тезликда ҳаракатланади ва аста-секин заифлаша бошлайди.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда “Рагаса” тўфони сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинди