Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган ташрифи жаҳон сиёсий ва иқтисодий доираларида катта қизиқиш уйғотди. Бу ташриф нафақат расмий мулоқотлар, балки амалий натижаларга бой бўлди. Янги Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясида белгиланган халқаро ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадамга айланди.

Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида қатнашиш Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлади. Айни пайтда, иқтисодий ва молиявий соҳаларда имзоланган битимлар мамлакат тараққиётига кучли туртки беради.

Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашувда 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Бунда камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, хусусий секторни ривожлантириш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. Жаҳон банки раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ташриф доирасида АҚШнинг етакчи компания ва молия институтлари билан бўлиб ўтган музокаралар эса мамлакатимиз учун янги истиқбол эшикларини очди. Хусусан, транспорт соҳасида “Boeing” компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Технологик жиҳатдан замонавий, юқори самарадорликка эга “787 Dreamliner” самолётларини харид қилиш бўйича шартнома Ўзбекистон авиация саноати тарихидаги энг йирик келишув сифатида қайд этилди. Ушбу битимнинг умумий қиймати 8,5 миллиард доллардан ортиқ бўлиб, техник хизмат кўрсатиш, экипаж тайёрлаш, аэропорт инфратузилмаси ва логистика тизимларини ривожлантиришга замин яратади.

Шунингдек, “FLSmidth” компанияси билан ҳамкорликда тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш, “Cleveland Clinic” билан кўп тармоқли тиббиёт ва таълим марказини барпо этиш, “Akfa group” иштирокида юқори малакали соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Молия ва инвестиция соҳаларида эса “Citigroup”, “Cargill Financial Services”, “Oppenheimer” каби етакчи компаниялар билан узвий ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди. Геология ва ресурсларни қидириш, баҳолаш ҳамда уларни ўзлаштириш соҳаларида “Cove Capital” ва “SLB” каби халқаро компаниялар билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Бундай кенг қамровли келишувлар нафақат янги иш ўринларини яратиш, балки Ўзбекистонда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш тармоқларини шакллантириш, соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини юксалтириш, геосиёсий жозибадорликни оширишга хизмат қилади.

Охирги саккиз йилда АҚШ билан товар айирбошлаш ҳажми тўрт баробарга ошгани, мамлакатимизда 300 дан ортиқ АҚШ компанияси фаолият юритаётгани, ўзаро муносабатлар нафақат иқтисодий, балки сиёсий, технологиявий ва илмий ҳамкорлик нуқтаи назаридан ҳам янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик, молиявий шаффофлик, солиқ-бюджет тизимини тубдан янгилаш, халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобот ва бухгалтерия тизимини жорий этиш ишлари инвесторлар ишончини орттирмоқда.

Бугунги Ўзбекистон ташқи дунё билан очиқ, барқарор ва узоқни кўзлаган ҳамкорликка интилмоқда. Президент ташрифи доирасида эришилган келишувлар нафақат стратегик аҳамият касб этади, балки халқимиз фаровонлигига хизмат қилувчи янги иқтисодий истиқболни белгилаб бермоқда.

Сарвар Назарқосимов,

Жиззах давлат педагогика университети

кафедра мудири, фан доктори (PhD), доцент
ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадам