Маълумки, АҚШ Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида давлатимиз раҳбари иштирок этиб, халқаро ҳамжамият эътиборини яна бир бор долзарб масалалар, жумладан, иқлим ўзгариши муаммоларига ҳам қаратди. 

Президентимиз ўз нутқида экологик ўзгаришларнинг салбий кўриниши бўлган иқлим миграциясининг кучайиб бораётганини катта ташвиш билан тилга олди.

– Афсуски, ушбу йўналишда аниқ халқаро механизмлар ва ҳуқуқий база ҳанузгача яратилмаган. Биз бу жиддий масалада кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш тарафдоримиз, – деди Ш.Мирзиёев. 

Дарҳақиқат, иқлим ўзгариши инсоният учун энг жиддий экологик хавф ҳисобланади. Бунга эса кўп жиҳатдан ҳавонинг ифлосланиши, инсоннинг ўзи йўл қўяётган хатолар сабаб бўлмоқда, дейиш мумкин. Иқлим ўзгариши кучайса, иқтисодий йўқотишлар ҳам катта бўлади, одамлар орасида бевақт ўлимлар сони ортади. 

Халқаро тадқиқотчилар ҳисоб-китобларига кўра, сайёрамизда ички ва ташқи ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили камида 4,5 миллион эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.

Иқлимшунослар фикрича, ҳавонинг ифлосланиши, экология билан боғлиқ муаммолар, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда анчайин кескин. Бу эса номутаносиб равишда аёллар, ёш болалар, кексалар, умуман, аҳолининг камбағал қатламига катта таъсир қилмоқда. Айрим давлатларда камбағаллик юкидан халос бўлолмаган аҳоли ўз уйларини ўтин ёки кўмир билан иситади, баъзида керосиндан фойдаланади. Натижада, улар тез-тез заҳарли ҳавога дучор бўлишмоқда.

Афсуски, бу ҳаммаси эмас. БМТ мутахассислари ҳавонинг ифлосланиши глобал муаммо эканлигини таъкидлашади. Ҳавонинг ифлосланиши бир қатор нафас йўллари касалликлари билан боғлиқ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 7 миллиондан ортиқ бевақт ўлимга сабаб бўлади.

Баъзи ҳаво ифлослантирувчи моддалар, масалан, олтингугурт диоксиди атмосфера билан реакцияга киришиб, кислотали бирикмалар ҳосил қилади ва улар кислотали ёмғир шаклида ерга қайтади. Ўз навбатида кислота ёмғирлари сув ва тупроқни ифлослантиради ва шу билан биомуҳитга таъсир қилади, қишлоқ хўжалиги фаолияти қийинлашади.

Мутахассислар ҳавонинг ифлосланиши турли хил манбалардан келиб чиқишини таъкидлар экан, уларни асосан қуйидаги тўрт гуруҳга бўлади.

Ҳаво ифлосланишининг мобил манбалари

Атмосфера ҳавоси зарарли моддалар билан ифлосланишининг асосий сабаблари автомобиллардан тортиб кемалар, самолётлар ва ракеталаргача бўлган барча турдаги транспорт воситаларидир. Кўчма манбалар атмосферага чиқарадиган заҳарли моддалар, шу жумладан, қўрғошин ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган омиллардан бири.

Сўнгги йилларда глобал миқёсда транспорт воситалари сони муттасил ортиб бормоқда. Шу билан бирга, атмосферадаги зарарли моддалар ҳам ортмоқда. Атмосферани ифлослантирувчи мобил манбалар зарарли чиқиндиларни тартибга солишда қийинчилик туғдиради.

Атмосфера ифлосланишининг стационар манбалари

Атмосфера ҳавосининг зарарли моддалар билан ифлосланишининг яна бир сабаби -  стационар антропоген манбалардир. Масалан, электр станциялари, оғир саноат, қозонхоналар, нефтни қайта ишлаш заводлари. Стационар манбалар, яъни турли корхоналар, заводлар жуда кўп миқдорда заҳарли моддаларни ҳавога пуркайди ва бу ҳолат давлат назоратини талаб қилади.

Ҳудудий ҳавони ифлослантирувчи манбалар

Бу ҳам атмосфера ифлосланиши асосий сабабларидан бири. Бу гуруҳга алоҳида-алоҳида минимал миқдорда зарарли моддалар ишлаб чиқарадиган кичик ифлосланиш манбалари киради. Улар глобал заррачалар эмиссиясининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этади. Ҳудуддаги ҳавони ифлослантирувчи манбаларга шаҳар марказлари ва айрим қишлоқ хўжалиги ҳудудлари мисол бўла олади.

Табиий манбалар

Бу гуруҳга вулқон отилиши, биологик парчаланиш, чанг бўронлари ва ўрмон ёнғинлари киради. Экологиянинг бузилиши ҳақида гап кетганда, табиий манбалар кўпинча эътибордан четда қолади. Бироқ улар бутун дунё бўйлаб чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг техноген манбаларини юзага келтиради. Баъзи маълумотларга кўра, ҳар йили табиий манбалардан 90 миллион тонна азот оксиди чиқади. Антропоген манбалардан эса 24 миллион тонна. Вулқонлар атмосферага 200 миллион тоннадан ортиқ олтингугурт оксиди чиқаради. 

Экологлар таҳлилича, агар халқаро ҳамжамият қатъий чоралар кўрмаса, 2050 йилга бориб ҳавонинг ифлосланиши туфайли эрта ўлимлар сони 50 фоиздан ошади.

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ўзининг салбий таъсири, жумладан, иқтисодиёт, самарадорлик, соғлиқни сақлаш ва туризмга салбий таъсир кўрсатиш орқали жамият учун катта харажатларни ҳам келтириб чиқаради. Атмосфера ифлосланишини назорат қилишга йўналтирилган инвестициялар эса ҳар доим ўзини оқлайди.

Ҳаво ифлосланишнинг олдини олишда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлаганидек, “жасоратли сиёсий ҳаракат, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоатчиликни огоҳлантириш тизимлари ва трансчегаравий ҳамкорлик жуда муҳим” эканини унутмаслик керак. Зеро, экологик муаммолар чегара танламайди. Бир мамлакатда юзага келган муаммо нафақат қўшни ўлкага, балки бутун бошли минтақага дахл қилади. 

Саидмурод  Раҳимов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим инқирози: бугунги бепарволик – эртанги экологик фалокат