2025 йил 23–26 сентябрь кунлари “CAEx Uzbekistan” мажмуасида “ICTWEEK Uzbekistan-2025” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтказилди.
Ҳафталик доирасида 24 сентябрь куни Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан “Рақамли таълимда сунъий интеллект” форуми ташкил этилиб, унда мингдан ортиқ ёшлар ва соҳа вакиллари иштирок этди.
Форумда сунъий интеллектнинг таълимдаги ўрни, глобал тенденциялар ва рақамли кўникмаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. “Oracle”, “Coursera”, Yandex ML School, “Armenian code academy” каби халқаро компаниялар вакиллари тақдимотлар билан иштирок этишди. Шунингдек, мутахассислар томонидан промпт ёзиш, сунъий интеллект агентларини яратиш ва креатив контент ишлаб чиқиш бўйича амалий мастер-класслар ўтказилди.
Форум доирасида АТ таълимини оммалаштиришга ҳисса қўшаётган блогерлар, хусусий академиялар, етакчи олий таълим муассасалари ҳамда соҳанинг ишончли ҳамкорлари алоҳида номинациялар бўйича тақдирланди.
Мазкур форум Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан 2030 йилгача 300 минг ёшни АТ соҳасида банд қилиш ва 5 миллиард АҚШ долларлик экспорт ҳажмига эришиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларнинг муҳим қисми сифатида ўтказилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lTb5DucKcMk" title="“Raqamli ta’limda sun’iy intellekt” forumi yakunlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Аброр Содиқов,
Улуғбек Тўхтаев, ЎзА