Шу кунларда дунё ҳамжамиятининг нигоҳи бир нуқтага қадалди.  Бутун миллат ва халқлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 80-сессиясини катта қизиқиш билан кузатди. Мазкур Ассамблеянинг умумий манзараларида давлатимиз раҳбари ҳам нутқ сўзлади. Президентлар, экспертлар, халқаро сиёсатчилар давлатимиз раҳбарининг ушбу нутқини тарихий, дея баҳолагани бежизга эмас. Боиси, Президентимиз фақатгина мамлакатимиз эмас, балки минтақа учун ўта муҳим ва долзарб бўлган масалаларга диққатни қаратди.

Президентимиз ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилотини дунёдаги энг долзарб ва мураккаб глобал муаммоларни муроса ва мулоқот орқали ҳал этишда асосий халқаро платформа сифатида сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади. Ушбу ёндашув ташкилотнинг келгуси фаолиятида алоҳида аҳамият касб этади.

БМТнинг 80-сессиясида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда кейинги йилларда эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди. Барчамиз кўриб турибмиз, юртимизда педагогларнинг мавқеини ошириш бўйича жуда катта ишлар қилинмоқда. 

Президентимиз олий минбардан туриб педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказишни таклиф этди. Бу таклифни нафақат мамлакатимиз илм фан фидойилари, зиёлилари, балки дунё педагоглари қўллаб-қувватлаётганини оммавий ахборот воситаларидаги фикрлардан ҳам билиб турибмиз. 

Халқимиз тинчликсевар, ҳар қандай уруш ва низолар бўлмаслиги тарафдори бўлиб келган. Мазкур Сессияда ҳам Президентимиз айнан мана шу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг афғон халқининг тинч ва осуда ҳаётга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини, бу давлатнинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик муҳимлигини алоҳида таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев тобора ўткир тус олаётган иқлим ўзгариши муаммоларига ҳам алоҳида тўхталди. 

Жумладан, сессияда Орол денгизи қуришининг салбий оқибатлари жаҳон ҳамжамиятининг доимий диққат марказида бўлиши лозимлиги айтилди. Ҳозирда Ўзбекистонда Оролбўйи экотизимини қайта тиклаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда. Сўнгги йилларда денгизнинг қуриган тубига 2 миллион гектар майдонда шўрга чидамли чўл ўсимликлари экилди. 2030 йилгача ушбу ҳудуднинг 80 фоиз қисмида яшил қопламалар ҳосил қилинади. 

Дунёни ташвишга солаётган яна бир муҳим муаммо – бу сув ресурсларининг тақчиллигидир. Ҳозирда дунё аҳолисининг икки миллиарддан ортиғи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Бунга қарши курашиш учун Президентимиз мамлакатимизда Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумини ўтказишни режалаштирилаётганини айтиб ўтди. Мазкур анжуман якунлари бўйича Сув инқирозини барқарор тараққиёт учун жиддий таҳдид сифатида белгилаш мўлжалланмоқда. 

Экологик ўзгаришларнинг яна бир салбий кўриниши – иқлим миграциясининг кучайиб бораётганидир. Афсуски, ушбу йўналишда аниқ халқаро механизмлар ва ҳуқуқий база ҳанузгача яратилмаган.” Биз бу жиддий масалада кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш тарафдоримиз”, – деди Президентимиз.

Чиндан ҳам давлатимиз раҳбарининг ушбу маърузаси тарихий аҳамиятга эга бўлиб, унда билдирилган таклифлар келгусида дунё халқларини ҳар томонлама тараққий этишига асос бўлади.

Алижон Жалилов, 

“Юксалиш” ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз олий минбарда глобал тинчлик масалаларига урғу берди