Пойтахтимиз Тошкент шаҳри айни кунларда фармацевтика соҳасида муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда.

Мазкур “Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё” IV халқаро конгресс ва кўргазмаси Ўзбекистонда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор технологияларни жорий этишга бағишланган бўлиб, унда фармацевтика компаниялари раҳбарлари, техник директорлар, муҳандислар ва инвесторлар қатнашмоқда.

Улар орасида Tashkent Pharma Park, NIKA PHARM, DORA LINE, LAFZ, Jurabek Laboratories, Kusum Uzbekistan, IMMUNOMED, Samarkand England Eco Medical, ZIYO NUR PHARM, Unimed Pharmaceuticals ва бошқа нуфузли компаниялар вакиллари бор.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва бошқалар Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси сўнгги йилларда жадал ривожланиб, стратегик тармоқлардан бирига айланганини таъкидлади.  

Қайд этилганидек, юртимизда маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқариш салоҳияти ошиб бормоқда. Инвестициявий муҳитнинг яхшиланиши ва соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурларининг амалга оширилиши натижасида фармацевтик кластерлар, илмий-тадқиқот марказлари ва янги корхоналар ташкил этилмоқда. Фармацевтика корхоналари томонидан дори воситаларининг турли хиллари – таблетка, капсула, инъекция, сироп ва бошқа шакллари ишлаб чиқарилмоқда. Соҳада экспорт салоҳияти ҳам кенгайиб, маҳаллий маҳсулотлар Марказий Осиё ва бошқа давлатлар бозорига чиқмоқда.

Конгресс доирасида фармацевтика саноатидаги 20 дан зиёд йирик лойиҳа муҳокама этилиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва индивидуал тиббий ёндашувни жорий этиш масалаларига эътибор қаратилмоқда. Иштирокчилар фармацевтикадаги замонавий технологик ечимлар, стерилизация, ресурсларни тежаш каби муҳим масалалар юзасидан фикр алмашаётир.

[gallery-25437]

Мазкур конгресс Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади.

“Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё” IV халқаро конгресс ва кўргазмаси эртага ҳам давом этади.

Моҳигул Қосимова,

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё” IV халқаро конгрессида стратегик лойиҳалар муҳокамаси