Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форуми “Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари: минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича самарали ечимлар” мавзусига бағишланди.

Бишкекда ўтган форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари иштирок этди. 

Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева форумда давлатларимиз ўртасида шаклланаётган ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳити нафақат иқтисодий ҳамкорлик, балки маданий-гуманитар алоқаларга ҳам кучли туртки бераётганини алоҳида таъкидлади.

Форумда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ёшлар бандлиги ва миграция масалалари, шунингдек рақамли хавфсизлик ва минтақавий стандартларни ишлаб чиқиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.  

***

Форум доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева Қирғиз Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев, Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли Раиси Рустами Эмомали билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашда парламент назорати институтининг ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

***

Форум доирасида миграция, меҳнат оқими, иқтисодий барқарорлик ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган мавзу билан боғлиқ сессия бўлиб ўтди.

Унда миграция минтақа ривожига сезиларли таъсир кўрсатаётган табиий ижтимоий-иқтисодий ҳодиса экани қайд этилди. Миграцияни адолатли ва хавфсиз бошқариш учун  мустаҳкам қонунчилик базаси, самарали институтлар зарурлиги  таъкидланди.

Сессия доирасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича миграция қонунчилигини уйғунлаштириш, халқаро конвенцияларни ратификация қилиш ва имплементация қилиш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш ва хавфсиз меҳнат миграцияси механизмларини яратиш каби ташаббуслар илгари сурилди. 

Форум доирасида инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш бўйича қонунчилик, шунингдек, рақамли тизимларга бағишланган сессиялар ҳам бўлиб ўтди. Унда хусусий секторни ривожлантириш, инвестициялар устидан парламент назорати, шунингдек, киберхавфсизликни таъминлаш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё парламентлари минтақани ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди