Корея Республикасининг етакчи ахборот агентлиги – “Yonhap” 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида Президент Ли Чжэ Мён ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учрашувини ёритди.

– Президент Ли Чже Мён сешанба куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан муҳим фойдали қазилмалар ва инфратузилма соҳасида ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди, – деб ёзган нашр жумладан. – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида кечган бу муҳим воқеа икки давлат етакчиларининг июль ойида бўлиб ўтган телефон суҳбатидан кейин илк бевосита мулоқотдир.

Муаллиф Ли минерал ресурсларга бой Ўзбекистон ва илғор технология бўйича кенг имкониятга эга Жанубий Корея ўртасида иқтисодий ҳамкорлик янада кенгайишига умид билдиргани, хусусан транспорт ва инфратузилма, жумладан темир йўл, аэропорт ва автомобиль йўллари, шунингдек синергия самарасига эришиш учун асосий минераллар етказиб бериш занжири бўйича ҳамкорлик таклиф қилганига эътибор қаратган.

Корея Президенти Ўзбекистондаги 170 000 дан зиёд этник корейс сиёсий ва иқтисодий фаолият орқали ўзаро алоқалар ривожига муносиб ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлаган.

Суҳбат якунида икки давлат раҳбарлари Жанубий Кореяда келаси йил ўтказилиши режалаштирилган “Корея – Марказий Осиё саммити”ни муваффақиятли уюштиришда ҳамкорлик бўйича ҳам келишиб олганига урғу берилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари турли соҳаларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди