Пойтахтимизда бадминтон бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистон терма жамоалари иштирокида ўтган Марказий Осиё чемпионати поёнига етди.
U15, U17 ва U23 ёш тоифаларида ўтказилган яккалик, жуфтлик, аралаш ва жамоавий дастурларда минтақанинг энг кучли спортчилари, жамоалари аниқланди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари баҳслар сарҳисобига кўра, 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалига эга чиқди.
Ушбу натижа орқали мамлакатимиз бадминтончилари медаллар жамғариш борасида Эрон терма жамоасидан кейин 2-ўринни эгаллади.
Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА