Хабарингиз бор, Англия премьер лигасининг 5-турида "Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олган эди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган "Хаддерсфилд"га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ҳусановнинг жароҳати ҳақида маълумот берди:

– Айтиш мумкинки, Абдуқодир Ҳусанов чап қанот ҳимоясидан ташқари ҳимоянинг исталган чизиғида ўйнай олади. У ўйинни ҳис қилади, ишончли, барқарор ва жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди. Абдуқодир ақл бовар қилмас даражада диққатини жамлаган, ўрганишга чанқоқ. Бизда мавжуд тизимга тез мослашмоқда. Ўйлайманки, уни навбатдаги кўп йиллар давомида энг яхши харид сифатида ҳис қилиб яшаймиз. Жароҳати ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, у кейинги учта ўйинда майдонга туша олмайди, — деди Гвардиола.

Маълумот ўрнида: “Шаҳарликлар” "Хаддерсфилд", 27 сентябрь куни "Бёрнли" (АПЛ) ва 2 октябрь куни "Монако" (Чемпионлар лигаси)га қарши ўйнайди. Афсуски, Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдуқодир Ҳусанов нечта ўйинда майдонга туша олмайди? – Гвардиола жавоб берди