Футзал бўйича 2026 йил Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига саралаш баҳсларининг учинчи тур учрашувлари бугун, 24 сентябрь куни старт олади.
Хабарингиз бор, ушбу саралаш баҳсларининг “F” гуруҳи учрашувлари Бишкек шаҳрида ташкил этилмоқда. Бугун ушбу гуруҳда Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Расмиятчилик учун ўтадиган иккинчи учрашувда Фаластин ҳамда Шарқий Тимор термалари тўқнаш келади.

Айни дамда Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари 6 очко тўплаган ҳолда голлар нисбати бўйича 1-2 ўринларда бормоқда. Фаластин ҳамда Шарқий Тимор ҳисобида ҳозирча бирорта ҳам очко йўқ.
Мусобақа регламентига кўра, саралаш баҳсларида 8 та гуруҳнинг биринчи ўрин ва 7 та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган иккинчи ўрин эгалари финал босқичига йўл олади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА