Хитойнинг Циндао шаҳрида 26-28 сентябрь кунлари дзюдо бўйича Гран-при турнири ташкил этилади. Унда дунёнинг 26 давлатидан жами 205 нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган очколар учун баҳс олиб боради.

“Qingdao Grand Prix – 2025” турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг икки етакчи дзюдочиси – Шаҳрам Аҳадов ва “Париж-2024” Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов иштирок этади. Терма жамоамизнинг қолган дзюдочилари Чехиянинг Прага шаҳрида 27-28 сентябрь кунлари ўтказиладиган Европа очиқ кубогига йўл олади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Словакиянинг Братислава шаҳрида мазкур мусобақалар ва йил охиригача ўтказиладиган халқаро турнирларга тайёргарлик кўрди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки дзюдочимиз “Qingdao Grand Prix – 2025” турнирида иштирок этади