"Шараф"
"Шараф" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси катта терговчиси Ўткир Наржигитов. 2006 йилдан буён Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Наржигитов Ўткир Арзикулович "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Қаҳрамонимизнинг сўзларига кўра, терговчи бўлиш бу ўз устида доимий ишлаш дегани, зеро унинг қарори инсон ҳаёти билан боғлиқлиги терговчига икки ҳисса масъулият юклайди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UIDC3HeRXuQ?si=RQ3wBxGdp0euA7oG" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА