Сув танқислиги ортиб бораётган айни пайтда мавжуд сув захираларидан унумли фойдаланиш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш долзарб масалага айланган.

Республикада суғориладиган ер майдони 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, мавжуд сув ресурсларининг ўртача 90 фоизи қишлоқ хўжалигида, қолган 10 фоизи эса коммунал-маиший, саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фойдаланилмоқда.

Бугунги кунда жами 2,6 млн. гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. 2025 йилда 101 минг гектарда томчилатиб, 29 минг гектарда ёмғирлатиб ҳамда 13,6 минг гектарда дискрет суғориш йўлга қўйилган ва 444 минг гектар майдонда лазерли текислаш ишлари олиб борилган. Натижада 2 млрд. куб метр сув иқтисод қилинишига эришилган.

Жорий йилда пахта майдонларида томчилатиб ва дискрет суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 189,8 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Бу ҳақда парламент қуйи палатасининг бугунги мажлисида айтиб ўтилди. Унда сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроевга юборилган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини жорий этиш ҳамда магистраль ва ички каналларни бетонлаштириш ишларининг бориши тўғрисидаги парламент сўровига келган жавоб кўриб чиқилди.

Вазир жавобида келтирилишича, сув тежовчи суғориш технологияси жиҳозларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сони 60 тани ташкил этиб, маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга, йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 250-300 минг гектарга етказилган. Бу эса бутловчи қисмларнинг таннархини хориждан ташиш харажатларини тежаш ҳисобига 15-20 фоизгача пасайтириш ёки гектарига 5-7 млн. сўмга арзонлаштириш, импорт ўрнини босувчи сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда ички бозор тўлиқ таъминланиб, қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини бермоқда.

Қонунчиликка кўра, сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар учун сув солиғидан 30 фоиз имтиёз қўлланилиши, ушбу ер майдонлари 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилиниши деҳқон ва фермерларга тушунтирилмоқда. 

Парламент сўровига жавобда мамлакатимиздаги мавжуд 173,5 минг км. суғориш тармоқлари тизимида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилган. Маълум қилинганидек, 2025 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 95 та лойиҳа доирасида 518,7 км. каналлар бетонлаштирилган, 25,3 км. лоток ўрнатилган, 49,1 км. ёпиқ суғориш тармоқлари қурилган ва реконструкция қилинган. Кластер ва фермер хўжаликлари томонидан ҳам 18 минг км. ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилган.

Вазир жавобида сувни тежаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати батафсил баён этилгани айтилиб, парламент сўровига жавоб маълумот учун қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қанча майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган?