Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлик”оромгоҳида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан вилоятлар ва туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Марказнинг ҳудудий бўлим ва туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини бир жойга жамлаган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О. Ҳасанов иштирок этди.

 Мазкур тадбир маънавий-маърифий соҳа вакилларининг фаолият самарадорлигини ошириш, замонавий тарғибот усулларини ишлаб чиқиш, ижтимоий аҳамияти юқори ташаббусларни илгари суриш ҳамда ҳудудларнинг илғор амалиётларини оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

 “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Маънавият барча соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, янги куч ва янги ҳаракатга айланиши керак. Давлатимиз раҳбари таъкидлаган ушбу фикрлар семинар мазмуни ва йўналишига уйғун бўлиб, унда иштирок этаётган раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклади. 

Семинарда маънавий-маърифий соҳа вакилларининг касбий ва ташкилий самарадорлигини ошириш, замонавий тарғибот воситаларидан фойдаланиш бўйича янги методларни ишлаб чиқиш, ёшлар онгида миллий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари суриш, ҳудудларда шаклланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ёшларни миллий қадрият руҳида тарбиялашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни ва аҳамияти масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 Иштирокчилар томонидан ёшлар билан ишлашда ижтимоий медиа имкониятларидан самарали фойдаланиш, ижобий контент яратиш ва уларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги  таъкидланди. Шунингдек, ёшларни салбий таъсирлардан асраш, миллий қадрият ва урф-одатларга ҳурматни кучайтириш йўллари бўйича амалий таклифлар билдирилди. Ўқув-семинари давомида маънавий-маърифий соҳанинг долзарб масалалари бўйича самарали мулоқот ва тажриба алмашинуви бўлиб ўтди. Унда илгари сурилаётган ташаббуслар келгусида ёшлар тарбиясида ҳам, ҳудудий раҳбарлар фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Дилором Ғаффорова,

 Бухоро вилояти Шофиркон тумани 

Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият янги куч ва ҳаракатга айланиши керак...