Японияда 100 ёшдан ошган одамлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, мамлакатда ҳозирда 99 минг 763 нафар кексалар рўйхатга олинган. Улардан 87 минг 784 нафари аёллар, 11 минг 979 нафари эса эркаклардир.

Мутахассислар таъкидлашича, дунёдаги ҳар олтинчи узоқ умр кўрган инсон Японияда истиқомат қилади. Қизиқ жиҳати шундаки, 100 ёшдан ошган аҳолининг қарийб 90 фоизини аёллар ташкил этади.

Бугунги кунда мамлакатнинг энг кекса фуқароси — Нара префектурасида яшовчи 114 ёшли Сигеко Карава ҳисобланади. У 1911-йилда туғилган ва Яматокорияма шаҳрида яшамоқда. Энг кекса эркак эса Сизуока префектурасидаги 111 ёшли Мизуно Такадир.

Узоқ умр кўриш сирини японларнинг турмуш тарзида кўриш мумкин. Аввало, бу соғлом овқатланиш анъаналари билан боғлиқ: уларнинг кундалик рационида денгиз маҳсулотлари, сабзавотлар, кўк чой ва ёғсиз таомлар устунлик қилади. Шунингдек, улар кўп пиёда юради, фаол ҳаёт тарзига амал қилади. Яна бир муҳим омил — мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланганлиги, фуқароларнинг мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши одатга айланганидир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам узоқ умр кўрганлар бор. Фарғоналик 130 ёшли Ҳувайдо момо мамлакатнинг энг кекса фуқароси сифатида қайд этилган. Маълумотларга кўра, у Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг ёши улуғ инсон сифатида киритилиши ҳам мумкин.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/S-sLSsHPnlA?si=Jc26L_rlmIYSCB6q" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 ёшдан ошган японларнинг 90 фоизи аёллар