Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда халқаро мажбуриятларни муддатидан олдин бажариб, энди 2030 йилга қадар камбағалликни тубдан бартараф этишни мақсад қилмоқда 

Наманганда ўтказилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форуми иштирокчилари таъкидлаганидек, 2030 йилга қадар дунё миқёсида белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда халқаро ҳамкорлик ва тизимли чоралар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон эса ўзининг амалий ислоҳотлари ва иқтисодий ўсиш суръатлари билан ушбу мақсадларга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов бу борада қуйидаги фикрларни билдирди:

– Бутун дунё 2030 йилгача камбағалликни қисқартирамиз деган катта мақсад қўйган. Бу борада Барқарор ривожланиш мақсадлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг энг биринчиси – камбағалликни бутунлай бартараф этиш. Ўзбекистон ҳам ушбу ҳаракатга қўшилган. Агар бу мақсадлар 2015 йилда тасдиқланган бўлса, мамлакатимиз 2018 йилда янги ислоҳотлар жараёнида ўз олдига БРМ бўйича мажбуриятларни белгилаб олди. Шу асосда 2030 йилгача камбағалликни икки баробарга қисқартиришни мақсад қилган эдик.

Бироқ 2020 йилда йирик камбағаллик дастурини бошлаганимизда, ҳатто миллий мезон ҳам мавжуд эмас эди. Шу боис Жаҳон банки билан ҳамкорликда миллий камбағаллик мезони ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020 йилда аҳолининг 23 фоизи камбағаллик чизиғидан пастда яшарди. Бугунги кунга келиб, бу кўрсаткич 2024 йил якунида 8,9 фоизга, 2025 йилнинг ярим йиллигида эса 6,8 фоизга тушди. Демак, Ўзбекистон 2030 йилгача белгиланган мажбуриятни олдиндан бажарди. Энди эса 2030 йилгача камбағалликни бутунлай бартараф этиш бўйича янги мақсад қўйдик.

Бу жараён мамлакатда нафақат амалий ислоҳотлар, балки самарали ҳисобот тизими йўлга қўйилганини кўрсатади. Ўзбекистон халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда камбағалликни ўлчашнинг аниқ миллий мезонларини жорий этди ва қисқа вақт ичида катта натижаларга эришди.

Шунингдек, иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига тўхталсак, 2017 йилда ялпи ички маҳсулотимиз аҳоли жон бошига 1600 доллар бўлган бўлса, бугун 3100 долларга етди. 2026 йилда 100 миллиард доллар ЯИМга эришиш мақсад қилинган эди, аммо бу натижага аллақачон – 2024 йилда эришилди. Ҳозирги кўрсаткич 115 миллиард долларга етди.

Бу рақамлар иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ва ислоҳотларнинг самарадорлигини яққол намоён этади. Ўзбекистон белгиланган мақсадларни муддатидан олдин бажараётгани мамлакат тараққиётининг тез суръатларда кетишига далилдир. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий камбағаллик мезони: қисқа даврда катта натижага эришилди