Тезкор тадбир давомида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари: А.Ж.Х., 1-даражали сержант Ж.Б.Н. ва кичик сержант Я.Ш.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.Б.ни гўёки юқори лавозимдаги танишлари орқали вилоят ФВБга ишга жойлаштиришга ишонтиришган.

Бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилишган ва 1100 АҚШ доллари ҳамда 750 минг сўмни олаётган вақтда қўлга олинган. Доно халқимиз бежизга: “Қилмагайсан — топмагайсан” демаган. Ҳозирда мазкур ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Форма — ишонч рамзи. Уни кийган инсон халқ хизматида бўлиши шараф ҳисобланади. Аммо уни шахсий “бизнес”га айлантирганлар қонун олдида жавоб беришади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди қонун олдида жавоб беришади