Ўзбекистонда тўй-маърака каби маросимлар тарихан жамиятнинг муҳим маданий қисми сифатида шаклланган. Бироқ, сўнгги йилларда бу маросимлар кўп ҳолларда ортиқча ва ҳатто иқтисодий жиҳатдан оғир юкка айланган. Ҳукуматнинг сўнгги қарори айнан шу муаммони бартараф этишга қаратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида тўйлар, маросимлар ва оилавий тадбирлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади.

Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;

— ош маросими — 250 нафаргача;

— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;

— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.

Ҳукумат бу қарор орқали жамиятдаги ортиқча расм-русумларнинг олдини олиш, оилаларни қарздорлик ва “ўзини халққа кўрсатиб қўйиш” босимидан халос этишни мақсад қилган. Кўп ҳолларда ота-она ва ёш оилалар миллионлаб маблағни тўй ва маъракаларга сарфлаб, кейинги йилларда қарзларини тўлаш билан овора бўлиб қолишмоқда.

Ҳукумат қарори анъаналарга қарши эмас, балки ортиқча сарф-харажат, исроф ва ижтимоий тенгсизликка қарши курашга қаратилган. Мазкур чекловлар орқали давлат халқни молиявий юкдан ҳимоя қилиш, маросимларнинг мазмун ва мақсадини сақлаган ҳолда унинг сифатини яхшилашни кўзламоқда. Бу қарор жамиятда оғир ва узоқ йиллик, кераксиз расм-русумларни йўқ қилиш сари ташланган муҳим қадамлардан бири.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўй ва маросимлар ўтказилиши қатъий назоратга олинади