Жиззах шаҳрида Олий суд ташаббуси билан “Коррупцияга қарши курашиш: таҳлил, муаммо ва ечим” мавзусида кенгайтирилган семинар бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд-ҳуқуқ тизими, маҳаллий кенгашлар, ёшлар ва фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбир офлайн ва онлайн форматда ташкил этилди, ЗООМ орқали республиканинг барча ҳудудларидан кузатиб борилди.

Семинарда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Тадбирни Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуров бошқарди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев йиғилишда сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашда жамиятнинг барча қатламларини жалб қилиш, ёш авлодни хатарлардан асраш ва уларда дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

[gallery-25392]

Семинарда Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, Олий суд раиси биринчи ўринбосари Алишер Усманов ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов сўзга чиқди. Улар мамлакатда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишга айланганини, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва рақамлаштириш орқали эришилаётган натижалар ҳақида фикр билдирди.

Одил судлов академияси ўқитувчиси Илҳом Насриев коррупцияга қарши замонавий усуллар, сунъий интеллект имкониятлари, кадрлар тайёрлаш ва давлат харидларида шаффофликни таъминлаш каби масалалар юзасидан ахборот берди.

Шунингдек, Жиззах вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов, ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси Фарҳод Одиловнинг чиқишлари ҳам коррупциянинг олдини олишда турли идоралар ўрни ва вазифаларига бағишланди.

Семинар якунида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилини тақдим этиб, мавжуд муаммоларнинг ечими йўллари юзасидан таклифлар билдирди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш: таҳлил ва амалий ёндашув