Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида поёнига етган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 18 та медални қўлга киритди.
Жаҳон кубогининг биринчи кунида 10 та медалга эга чиққан самбочиларимиз иккинчи куни 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди.

12 та давлатнинг 178 нафар самбочилари қатнашган беллашувларда ҳамюртларимиздан Бекназар Тўрақулов +98 килограммда барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.
Маҳоратли самбочиларимиздан Ислом Носиров ва Шохруҳбек Ғафуров ўз вазн тоифаларида кумуш, Ибрат Ҳабибуллаев, Суҳроб Эргашев, Мирзатилло Эгамназаров, Ҳаётжон Умаров ва Гулина Облоқулова бронза медаллари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА